ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2006 й. ПҚ-401-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2006 й.

N ПҚ-401




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ

ЎН БЕШ ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллигини муносиб кутиб олиш, барчамиз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлмиш бу қутлуғ сана олдидан ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, истиқлол йилларида ҳаётнинг барча соҳа ва тармоқларида қўлга киритилаётган катта ютуқ ва натижаларни, юртимиздаги кенг кўламли тарихий ўзгаришларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг таргиб этиш, ватандошларимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига бебаҳо неъмат бўлмиш мустақиллик ҳисси, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллигини кенг нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора, уюшма ва жамғармалар мазкур дастур асосида тегишли ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари режасини ишлаб чиқсин ва ўн беш кун муддатда республика комиссиясига тақдим этсин.


4. Республика комиссияси (Ш.Мирзиёев):

мамлакатимиз пойтахти - Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида Мустақиллик кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали маросимлар ҳамда байрам томошаларини ташкилий, ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак савияда ўтказиш, белгиланган тадбирларни ўтказиш жойларида тартиб-интизом ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширишни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн беш йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурида белгиланган чора-тадбирларни бажаришда қўйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

халқимизнинг асрий, азалий орзуси бўлмиш истиқлол туфайли бой тарихимиз, бетакрор миллий ва диний қадриятларимиз, улуғ аждодларимиз, азиз-авлиёларимизнинг муборак номлари тиклангани, миллий ўзлигимизни англаш, ғурур ва ифтихор туйғусини юксалтириш имкониятига эга бўлганимиз, узоқ ва яқин тарихдан зарур сабоқ ва хулосалар чиқарган ҳолда, бугунги озод ва эркин ҳаётни қадрлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашни ҳозирги замоннинг ўзи талаб этаётганини ҳаётий мисоллар, ёрқин лавҳалар орқали кўрсатиб бериш;

бугунги кунда юртимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлат ва жамият қурилиши, миллий Қуролли Кучларни барпо этиш, ташқи сиёсат, иқтисодиётимиздаги туб ўзгаришлар, ижтимоий ҳаёт жабҳаси - бир сўз билан айтганда, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аввало инсон учун, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини рўёбга чиқариш учун қаратилганини бутун маъно-мазмуни ва амалий натижалари билан таъсирчан усулларда ифодалаш;

Ўзбекистоннинг буюк келажаги, эркин ва фаровон ҳаётга эришиш фақат ўзимизга, ўзимизнинг азму шижоатимиз, куч-ғайрат ва ақл-заковатимизга боғлиқ эканини асосий ғоялардан бири сифатида ўтказиладиган барча тадбирлар моҳиятига сингдириш;

янги, баркамол авлод - энг катта салоҳиятимиз, таянчимиз ва суянчимиз эканини, ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган бу бойликни асраб-авайлаш, фарзандларимизни камол топтириш йўлидаги улкан ишларни, истиқлол даврида ўсиб-улғайган, мустақиллик тенгдоши бўлган ёшларимизнинг ҳаётга қараши, орзу-интилишларини, улар эришаётган дастлабки ва умидбахш ютуқларни аниқ мисоллар воситасида акс эттириш;

белгиланган тадбирларни кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда, оддий одамларнинг қалби ва онгига етиб борадиган, уларнинг кайфияти ва руҳиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган мазмун ва шакллар асосида ўтказиш.


6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг ўн беш йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг кўламда ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


8. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 4 июлдаги

ПҚ-401-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг

ўн беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва

уни ўтказиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

Ш.Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, комиссия раиси


Р.Шамшиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Х.Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Ш.Ёвқочев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


А.Ворисов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари


Р.Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


Р.Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Молия вазири


А.Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари


С.Инамова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси


А.Азизхўжаев

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


А.Тўхтаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


Б.Матлюбов

-

Ички ишлар вазири


Р.Мирзаев

-

Мудофаа вазири


Э.Ғаниев

-

Ташқи ишлар вазири


Т.Жўраев

-

Халқ таълими вазири


Ф.Назиров

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Б.Алимов

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


А.Хўжаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


М.Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори


А.Орипов

-

Ёзувчилар уюшмаси раиси


Қ.Аъзамов

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари


Д.Жаҳонгирова

-

Республика Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси


Ш.Салихов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


Б.Убайдуллаев

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси


А.Гадойбоев

-

"Маҳалла" ҳайрия жамғармаси раиси


Э.Боқибоев

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари


Эслатма: ташкилий комиссия таркибига кирган шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига тайинланган шахс ташкилий комиссияга бевосита аъзо бўлади.

































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск