Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2007 й. ПҚ-591-сон "Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2007 й.

N ПҚ-591



НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИНИ

КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Энг қадимий ва асл миллий қадриятларимиздан бири бўлмиш Наврўз мустақиллик йилларида юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар учун том маънодаги умумхалқ байрамига айланди. Наврўз руҳи ва фалсафаси одамзотни табиат билан уйғун яшашга, жамиятимизда меҳр-оқибат, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан айниқса эътиборлидир.

Кейинги пайтда бу байрамни барча ҳудуд ва минтақаларимизда, маҳалла ва меҳнат жамоаларида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги 128-сон Қарорида белгиланган тартибда, маҳаллий иқлим ва табиий шароитдан келиб чиққан ҳолда, катта шодиёна билан нишонлаш яхши анъанага айланиб бормоқда.

Бу йилги Наврўз байрамини ҳам ҳар томонлама юксак даражада, уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:


1. Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссияси (Ш.Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Наврўз байрамини ҳамда байрам томошаларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий, маданий-маърифий ишлар дастурини, жойларда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика "Маҳалла" жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда жойларда байрам тадбирларини халқ сайиллари ва оммавий спорт ўйинлари шаклида ташкил этиш, уларда аҳолининг кенг қатламлари иштирок этишини таъминлаш мақсадида турли кўрик-танловлар уюштирсин;

ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирларни ташкил этсин;

байрам тадбирларига фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада хонандаларини танлов асосида жалб этсин;

муҳим саноат иншоотлари ва ижтимоий объектларни Наврўз умумхалқ байрамигача ишга туширишни ўз вақтида тугаллаш учун тегишли тадбирларни белгиласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2003 йил 13 январдаги 15-сон Қарори талаблари асосида Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш учун жойларда жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


5. Республика "Маҳалла" жамғармаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2007 йил март ойида мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ҳамда 10-11 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Маҳаллаларни ободонлаштириш, "Ижтимоий ҳимоя йили" дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш, хусусан, "Меҳрибонлик", "Саховат", "Мурувват" уйлари ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва уларни зарур асбоб-ускуналар, инвентарлар билан жиҳозлашга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида вазирликлар, идоралар ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилот ва муассасалар ишчи-хизматчиларининг "Маҳалла" хайрия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳисоб рақамларига бир кунлик иш ҳақи миқдорида маблағ ўтказиш тўғрисидаги ташаббуслари қўллаб-қувватлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Р.Шредер номидаги илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Ўрмончилик илмий-тадқиқот институти маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва янги боғ-роғлар барпо этиш учун зарур бўлган манзарали ва мевали дарахт кўчатларини тегишли ташкилотларга буюртма асосида ўз вақтида етказиб беришни таъминласин.


7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг кўламда ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил, 27 февраль






































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск