Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2007 й. ПҚ-644-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2007 й.

N ПҚ-644



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎН ОЛТИ ЙИЛЛИК

БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА

УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн олти йиллигини муносиб кутиб олиш, бу қутлуғ сана муносабати билан мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти асосларини барпо этиш йўлида эришилган улкан ютуқ ва натижаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ватандошларимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига бебаҳо неъмат бўлмиш мустақилликнинг беқиёс аҳамияти, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўн олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси "Бу байрам - барчамизники, бутун халқимизники" деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини 20 кун муддатда ишлаб чиқсин.


3. Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирлар ва тантанали маросимларни кўтаринки руҳ ва кайфиятда, ташкилий, ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак савияда, аҳолининг барча қатламлари, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказиш учун "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармаларига алоҳида тадбирлар режасини тайёрлаш ва амалга ошириш тавсия этилсин.

Ушбу тадбирлар режасида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилсин:

истиқлолнинг ёш авлод тақдирида, уларнинг замонавий дунёқараши, билим ва тафаккури, фаол гражданлик позициясини шакллантириш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлашдаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини, йигит-қизларимизнинг ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларида, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини кўз  қорачиғидек  асраш  борасида эришаётган ютуқларини  аниқ ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиш ва кенг тарғиб этиш;

хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий фаоллигини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эл-юрт таянчи бўлмиш оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, унинг фаровонлигини ошириш бўйича, жумладан, "Ижтимоий ҳимоя йили" дастури доирасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттириш;

мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, юртимиз шуҳратини дунёга тараннум этиш, ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялашда ўз шахсий ибрати ва ҳаётий тажрибаси билан намуна кўрсатаётган, эл-юртга хизмати сингган кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, фахрийларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш, улар иштирокида турли суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар уюштириш;

истиқлолимиз билан боғлиқ эзгу тушунчаларни янада чуқурроқ англаш, унинг қандай кураш ва машаққатлар, фидокорона меҳнат ва қатъият эвазига қўлга киритилгани, кенг кўламли ислоҳотларимиз моҳият эътибори билан инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганини таъсирчан усул-услублар орқали ёритиш, миллати, тили ва динидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар қайси инсоннинг жамиятимиздаги туб ўзгаришлардаги иштироки, ҳаётга онгли муносабати, дахлдорлик туйғуси ва масъулият ҳисси, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатлари тобора кучайиб бораётганини, бу эса барча ютуқларимизнинг, бугунги ва эртанги тараққиётимизнинг асосий шарти ва гарови бўлиб хизмат қилаётганини ҳар томонлама чуқур очиб бериш.


4. Республика комиссияси ўз йиғилишларида марказда ва жойларда амалга оширилаётган тадбирлар режасини бажариш бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда эшитиб борсин.


5. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.


6. Байрам муносабати билан шаҳар ва қишлоқларда, маҳалла ва гузарларда, кўпқаватли уйлар атрофида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилсин.


7. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари билан биргаликда Ватанимиз истиқлолини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқий асарлар учун республика танловини ўтказиш мақсадида унинг низомини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин. Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинсин.


8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси билан биргаликда август ойининг охирида мамлакатимиз мустақиллигига бағишланган "Энг улуғ ва энг азиз" анъанавий танловининг якуний босқичини ўтказсин.


9. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ва Бастакорлар уюшмаси ёш ижрочилар ўртасида "Ниҳол" мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичини ҳамда ғолиблар ижросидаги концерт дастурини август ойининг биринчи ярмида юқори даражада ташкил этсин.


10. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг ўн олти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов
























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск