язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Шартномаларнинг айрим турлари/ Қимор (лотерея) ва гаров ўйинлари ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2002 й. 396-сон "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2002 й.

N 396



ПУЛ-БУЮМ ЛОТЕРЕЯЛАРИ ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нақд пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш, аҳолининг бўш пул маблағларини минтақавий ижтимоий дастурларни амалга ошириш учун қўшимча равишда жамлаш, пул-буюм лотереялари ўтказишни фаоллаштириш ва уларни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига пул-буюм лотереяларини ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш функцияси юклансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига пул-буюм лотереяларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Халқ банки томонидан пул-буюм лотереяларини ўтказишни ташкил этишдан олинадиган даромадлар аҳолининг бўш маблағларини омонатларга жалб этиш ишларини фаоллаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда унинг тасарруфида қолади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмалар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин, уларга қуйидаги асосий вазифалар юклансин:

минтақавий лотереяларнинг ҳар хил турларини ташкил этиш ва ўтказиш;

хайрия ташкилотлари ва жамғармалари томонидан ташкил этиладиган лотереяларни ўтказишда қатнашиш;

лотереяларни ўтказишдан олинадиган даромадларни минтақаларда соғлом авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли манзилгоҳларини ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш, бошқа ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш чора-тадбирларини амалга ошириш учун қўшимча манба сифатида жамлаш.

4. Лотереяларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан берилган лицензияга мувофиқ лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолиятдан олинган ялпи тушумни алоҳида ҳисобга оладилар.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лотерея ўйинлари ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 19 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 21-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 11, 70-модда.