Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2007 й. ПҚ-685-сон "2007 йилда ғўзани дефолиация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2007 й.

N ПҚ-685



2007 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ғўзани дефолиация қилишни самарали ўтказиш, далаларни пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олишга ўз вақтида тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2007 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага* мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўзанинг экилган муддатлари, етилиш, пахтанинг очилиш даври, нави ва жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада белгиланган муддатларда дефолиация қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зиммаларига ғўза белгиланган муддатларда сифатли дефолиация қилиниши ва дефолиантларни ишлатиш нормалари ва тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиация ўтказилиши, энг аввало дефолиантларни солиш муддатлари ва белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев):

2007 йилнинг 15 августигача дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга оид жами ишлар комплексини олиб борувчи республика ишчи комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда худди шундай ишчи комиссияларини ташкил қилсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон "Сифат" маркази, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари мутахассислари киритилсин;

ишчи комиссиялар билан биргаликда дефолиация ишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар ўтказилиши устидан қаттиқ ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказишнинг белгиланган муддатлари ва нормаларига риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ шахсий жавобгарлик чораларини кўрсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниялари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари жорий йилнинг 20 августигача:

фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиш майдонларини аниқлаб, ҳар бир туман бўйича дефолиантлар билан таъминлаш, дефолиацияни мақбул муддатларда сифатли ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик экин майдонлари ҳисобга олинмасин;

дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;

майдончаларни тайёрлашни тахт қилиб қўйсинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Ўзкимёсаноат" АК буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг минтақаларга 2-иловага мувофиқ 2007 йил 18 августгача етиб боришини таъминласин.

Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 18 августига қадар махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини тугалласинлар.


6. "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосли буюртманомаларга биноан, тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, кейинчалик улардан дефолиантлар харид қилишҳамда "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва "САР" авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратиб берсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск