Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2008 й. ПҚ-940-сон "2008 йилда ғўзани дефолиация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2008 й.

N ПҚ-940



2008 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ғўзани ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш, далаларни пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олишга тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2008 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага* мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўзанинг етилиш даври, нави ва жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ғўза экилган муддатлари, пахта очилиши жадаллигини ҳамда туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада белгиланган майдонлар ва муддатларда дефолиация қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсинлар.

Ғўза белгиланган муддатларда сифатли дефолиация қилиниши ва дефолиантларни ишлатиш нормалари ҳамда тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиация ўтказилиши, энг аввало дефолиантларни ишлатиш муддатлари ва белгиланган нормаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Ш.М. Мирзиёев):

жорий йилнинг 15 августигача дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва олиб бориш ишларини мувофиқлаштирувчи республика ишчи эксперт комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда эксперт ишчи комиссияларини ташкил қилсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон "Сифат" маркази, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари мутахассисларини киритсин;

ишчи комиссиялар билан биргаликда дефолиация ишлари ўтказилиши устидан қатъий ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва нормаларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ шахсий жавобгарлик чораларини кўрсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари жорий йилнинг 20 августигача:

фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиш майдонларини аниқласинлар ва ҳар бир туман бўйича дефолиантлар билан таъминлаш ҳамда уларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, дефолиацияни мақбул муддатларда ташкил этиш ва ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик чигит майдонлари ҳисобга олинмасин;

дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;

майдончаларни тайёрлашни тахт қилиб қўйсинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Ўзкимёсаноат" ДАК буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва улар 2-иловага* мувофиқ тақсимлаб берилган ҳолда минтақаларга 2008 йил 15 августгача етиб боришини таъминласин.

Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 15 августига қадар махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шароитлар яратилишини тугалласинлар.


6. "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосли буюртманомаларга биноан тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, келгусида улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва "САР" авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратиб берсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 8-сон, 462-модда.

















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск