Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.12.2013 й. 322-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 7 декабрдаги

322-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал

мулк агентлигининг бюджетдан ташқари

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш манбаларини, шунингдек улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Агентлик қуйидаги ҳисоб рақамларини очади:

а) банкларда:

миллий валютада патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб рақами;

хорижий валютадаги ҳисоб рақамлари, шу жумладан, блок-ҳисоб рақамлари (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича);

б) ғазначилик бўлинмаларида тегишли ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари.


3. Агентликнинг миллий ва хорижий валютадаги маблағларини ҳисобга олиш алоҳида-алоҳида юритилади.



II. БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлаш бўйича миллий валютада тушган маблағлар:

тушган маблағлар умумий ҳажмининг 20 фоизи миқдорида - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

тушган маблағлар умумий ҳажмининг 80 фоизи миқдорида - Агентликнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.


5. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик учун тушган валюта маблағлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача валюта блок-ҳисоб рақамларидан (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича):

агар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 90 фоизи миқдорида - Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;

хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 2 фоизи миқдорида - белгиланган тартибда конвертация қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 8 фоизи миқдорида - Агентликнинг хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича очилган хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.

6. Агентликнинг тегишли ғазначилик ҳисоб рақамига тушган маблағларнинг:

а) камида 50 фоизидан - Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни ўз вақтида бажариш билан боғлиқ бўлган Агентликнинг жорий таъминоти учун, шу жумладан:

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, хизмат сафарлари харажатлари, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда қатнашиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун;

Агентликнинг архив ишларини юритиш ва кутубхона фондини таъминлаш учун;

ахборот ва тармоқ ресурсларини шакллантириш ва сақлаш, шу жумладан, сервер ҳамда телекоммуникация асбоб-ускуналарига, компьютерларга ташкилий техникага техник ва тизимли хизмат кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни яратиш ва кузатиб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек матбаа хизматлари кўрсатиш учун;

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида жалб этилган маҳаллий ва хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади;

б) қолган маблағлардан - Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.

Бунда блок-ҳисоб рақамларидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) ҳамда Агентликнинг миллий валютада патент божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб рақамидаги маблағлардан бошқа йўналишлар бўйича фойдаланиш тақиқланади.


7. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида Агентликнинг вақтинчалик фойдаланилмаётган бюджетдан ташқари маблағлари банклардаги депозитларга жойлаштирилиши мумкин.


8. Ҳисоб рақамларидаги, шу жумладан, блок-ҳисоб рақамидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) Агентликнинг тасарруфида қолган хорижий валютадаги маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сотиш кунидаги курси бўйича) сўм эквивалентига ҳисоблаган ҳолда Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

Бунда миллий валютага конвертация қилинган маблағлар Агентликнинг миллий валютадаги ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.



III. АГЕНТЛИК ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ШАКЛЛАРИ


9. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантиришга ажратиладиган маблағлар юқори малакали кадрларни моддий қўллаб-қувватлашга ва меҳнатини рағбатлантиришга, Агентлик ходимлари нуфузини оширишга, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ёш истиқболли мутахассислар ва олимларни жалб этишга йўналтирилади.


10. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш Агентликнинг миллий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

рағбатлантириш тўловлари;

ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ мукофотлар;

бирйўла мукофотлар тўлаш;

ходимларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш;

йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар.


11. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимига кўра Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.

Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Агентлик бош директори ёки бош директорнинг таркибий бўлинмага мутасадди бўлган ўринбосари тақдимига кўра Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентлик бош директорининг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш тўғрисидаги қарор Агентликнинг бош директори томонидан қабул қилинади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентликнинг бош директорига рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.


12. Агентликнинг махсус комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Комиссия таркибига Агентликнинг бош директори ва Агентлик касаба уюшмаси қўмитасининг вакили мажбурий тартибда киритилади. Комиссиянинг иш тартиби Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.



IV. РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎЛОВЛАРИ


13. Рағбатлантириш тўловлари юқори малака учун лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар тарзида, ходим лавозим маошининг 65 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.

Ходимларнинг лавозим маошларига шахсий устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, ишлар сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган ҳолларда бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.



V. ҲИСОБОТ ДАВРИДАГИ ИШ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА

ВА БАЙРАМ КУНЛАРИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

МУКОФОТЛАР, ШУНИНГДЕК БИРЙЎЛА

МУКОФОТЛАР ТЎЛАШ


14. Агентлик ходимларини ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар топшириқлар ошириб бажарилганда, ходимларга юкланган лавозим вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан ҳар бир ходим мукофотининг аниқ миқдори ходим йиллик лавозим маошининг саккиз баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ишда камчиликларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишда камчиликларга йўл қўйишлар ва меҳнат интизомини бузишлар рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.


15. Йиллик иш якунлари бўйича Агентлик ходимларига қўшимча мукофотлар тўланиши мумкин.

Бунда мукофотларнинг йиллик миқдори ходимнинг ҳисобот йилидаги лавозим маошининг олти бараваридан ошмаслиги керак.


16. Агентлик ходимларига алоҳида муҳим аниқ топшириқларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бирйўла мукофот тўланиши мумкин, унинг миқдори йилига икки лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.



VI. ХОДИМЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ

ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ


17. Ходим меҳнат таътилига чиққанда унга бир лавозим маошидан кўп бўлмаган миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин.

Моддий ёрдам шунингдек Агентлик ходимларига истисно ҳолларда - уларнинг мурожаатига ёки Агентлик касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси бўйича (ходимларнинг тўй ва юбилей тантаналарида, яқин қариндошлари вафот этганда, оғир жароҳатлар олганида, оғир касалланганида, табиий офатлар оқибатида ва бошқа ҳолларда) тегишли ходимнинг икки лавозим маошигача бўлган миқдорда тўланиши мумкин.


18. Ходимларга овқатланиши учун компенсация тўловлари ҳар ойда - энг кам ойлик иш ҳақининг кўпи билан 2 баравари миқдорида белгиланади ва тўланади.


19. Ходимларга жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда - транспортда юриш ойлик карточкаси қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ва тўланади.



VII. АГЕНТЛИКНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


20. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган даромад ва харажатларнинг тасдиқланган сметасига мувофиқ уларнинг ғазначилик ҳисоб рақамидан тушиши доирасида амалга оширилади.


21. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тасдиқланган сметада назарда тутилган миқдорлардан ортиқча тушган бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш сметага тегишли ўзгартириш киритилгандан кейин амалга оширилади.


22. Юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва улар учун Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамларидан тўлов қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


23. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида назарда тутилган ва жорий молия йилида сарфланмаган маблағлар олиб қўйилмайди ҳамда улардан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадлар учун кейинги молия йилида фойдаланилади.



VIII. АГЕНТЛИКНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАҚСИМЛАШ

ВА УЛАРДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИ ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


24. Агентликнинг ушбу Низомда кўрсатилган бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик Агентликнинг бош директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.


25. Агентлик ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджетдан ташқари маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича ва муддатларда тақдим этиши шарт.


26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳар икки йилда камида бир марта Агентликнинг молия-хўжалик фаолиятини, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари тўлиқ тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши масаласини мажбурий тартибда ўрганган ҳолда тафтиш қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 649-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 87-модда










































Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск