Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2013 й. 326-сон "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2013 й.

N 326


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ    МИЛЛИЙ    МАРКАЗИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган умумий сони 34 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 26 нафар этиб белгилансин.


2. Молия вазирлиги Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш учун Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2-иловага мувофиқ маблағ ажратсин.


3. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Марказни белгиланган тартибда локал тармоқ ва Интернет тармоғи билан таъминласин.


4. Белгилансинки, Марказ директорининг ўринбосари ва бўлим мудирларига тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт-санитария бирлашмаси муассасаларида амалга оширилади.


5. Марказнинг директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Тошкент" аэропортининг VIP залида бепул асосда хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлган Дипломатик миссияларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари тоифалари рўйхатига (1-рўйхат), директорнинг ўринбосари эса - "Тошкент" аэропортининг VIP залида пулли асосда хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлган Дипломатик миссияларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари рўйхатига (2-рўйхат) киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 13 ноябрдаги 399-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 32-модда), шунингдек қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 11 декабрдаги

326-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси Миллий марказининг

ТУЗИЛМАСИ










Директор











































Котибият

2 нафар










Директорнинг ўринбосари




































Бухгалтерия

1 нафар

Ахборот-ҳуқуқ бўлими

5 нафар





























Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

4 нафар
















Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими

4 нафар




























Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик бўлими

3 нафар
















Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича таълим бўлими

3 нафар





























































Таҳририят-нашриёт бўлими

2 нафар



Ходимларнинг чекланган умумий сони - 34 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 26 нафар.





        





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 11 декабрдаги

326-сон қарорига

2-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Харажатларнинг

ҳисоблаб чиқилган

суммаси (млн. сўм)


Масъул бажарувчилар


1.

Мебель ва идора анжомлари билан жиҳозлаш


100,0

Молия вазирлиги, Миллий марказ

2.

Компьютерлар ва ташкилий техника билан жиҳозлаш


50,0

Молия вазирлиги, Миллий марказ

3.

Иккита енгил автомобиль сотиб олиш:



Молия вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК, Миллий марказ

"Малибу"


100,0

"Ласетти"


59,0

Ҳаммаси


309,0


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 11 декабрдаги

326-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги 403-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт-санитария бирлашмасининг 1-марказий поликлиникасида тиббий хизмат кўрсатилиши керак бўлган лавозимлар рўйхатининг V бўлимида (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 28 октябрдаги 504-ф-сон фармойиши таҳририда) биринчи ва иккинчи сатрлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

    

"

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази




Директор


1

3

4



Директорнинг ўринбосари


1

3

4



Бўлим мудири


7

7

14

".

     

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишида:


а) "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 1-рўйхати 5-бандига қуйидаги мазмундаги 5.10-кичик банд қўшилсин:

"5.10. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори";


б) "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 2-рўйхати 4.6.4-кичик бандидаги "Директор" сўзи "Директорнинг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 16 декабрь, 50-сон, 653-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 91-модда
































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск