Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1999 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1999 й.

N 18



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ТИЗИМИДА БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда аҳоли соғлиғи устидан давлат назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурига мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

аҳолига бепул тиббий-санитария муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар ёрдами кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражаси ва сифатини таъминлаш;

бошқаришнинг барча даражаларида аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш;

соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, шу жумладан даволаш-профилактика муассасаларининг босқичма-босқич пулли хизматлар кўрсатишга ўтказилишини таъминлаш;

жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий клиникаларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, барпо этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ходимлари сони 43 нафардан иборат, ҳудудий таркибий бўлинмаларига эга бўлган Назорат инспекцияси ташкил этилсин, унга қуйидаги функциялар юклансин:

соғлиқни сақлаш органлари, мулкчилик шакллари ва маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, даволаш-профилактика, санитария муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш масалаларига доир қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

бошқарув органларининг мансабдор шахслари, даволаш-профилактика муассасалари ва тиббий-ижтимоий муассасалар ходимлари томонидан коррупция ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини жалб этган ҳолда маблағ билан таъминланадиган даволаш-профилактика муассасаларида ва тиббий-ижтимоий муассасаларда дори воситаларини харид қилиш, сотиш ва улардан белгилангаи мақсадда фойдаланиш жараёни устидан назоратни ташкил этиш;

соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар ва аризаларни кўриб чиқиш, қоида бузишлар ва суиистеъмолчиликлар ҳоллари бўйича хизмат текширувлари ўтказиш;

амалдаги қонунчиликни бузишаётган соғлиқни сақлаш тизими ходимларини моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси штатларининг ҳудудий тақсимланиши 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига вазирлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органининг Намунавий Низоми ҳамда Тузилмаси 6 ва 7-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Икки ҳафта муддатда, белгиланган тартибда:

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари тузилмасини ва улар тўғрисида низомни ишлаб чиқсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - туман (шаҳар) марказий касалхонаси тўғрисида Низомни ишлаб чиқсин, бунда марказий туман касалхонаси (марказий шаҳар касалхонаси) ўзига бириктирилган ҳудуд аҳолисига шошилинч тиббий ёрдам бериш ҳамда дастлабки тиббий-санитария хизмати кўрсатиш вазифаларини бевосита ҳал қилишини назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 14 январдаги

18-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

Назорат инспекцияси штатларинингҳудудий

ТАҚСИМЛАНИШИ

Номи

Штат-

даги

ходим-

лар сони

жами


шу жумладан:

Инспек-

ция

бош-

лиғи


Бош

назо-

ратчи


Дори-

дармон

воситалари

ва тиббиёт

техникаси

бўйича бош

назоратчи


Етакчи

назоратчи

юрист


Етакчи

назоратчи


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5

1

1

1

1

1

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3

1

1

-

1

-

Соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари:







Андижон вилояти

3

1

1

-

1

-

Бухоро вилояти

3

1

1

-

1

-

Жиззах вилояти

2

1

-

-

1

-

Қашқадарё вилояти

3

1

1

-

1

-

Навоий вилояти

2

1

-

-

1

-

Наманган вилояти

3

1

1

-

1

-

Самарқанд вилояти

3

1

1

-

1

-

Сурхондарё вилояти

3

1

1

-

1

-

Сирдарё вилояти

2

1

-

-

1

-

Тошкент вилояти

3

1

1

-

1

-

Фарғона вилояти

3

1

1

-

1

-

Хоразм вилояти

2

1

-

-

1

-

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

3

1

1

-

1

-

ЖАМИ

43

15

11

1

15

1















































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск