Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2002 й. 402-сон "Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2002 й.

N 402



ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН САВДО

ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ СОҲАСИ

ОБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДАГИ ТАРТИБ

БУЗИЛИШИ ҲОЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 23 сентябрдаги Ф-1629-сон фармойишини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 23 сентябрдаги Ф-1629-сон фармойиши билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан чакана савдо объектларининг аҳволи текширилганлиги, текшириш натижасида қуйидаги жиддий тартиб бузилишлари аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Хусусийлаштирилган 1716 та савдо корхоналари эгалари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда хусусийлаштириш тўғрисидаги шартномаларда белгиланган фаолият йўналишининг ўзбошимчалик билан ўзгартирилишига йўл қўйилган. Бундай тартиб бузилишларининг энг кўпи Тошкент (592), Фарғона (316) вилоятларида ва Тошкент шахрида (255) қайд этилган.

Савдо ташкилотлари томонидан белгиланган савдо, олинган савдо тушумини инкассация қилиш қоидаларининг қўпол бузилиши ҳоллари мавжуд. Текшириш давомида хусусийлаштирилган чакана савдо объектларининг 3640 таси, шу жумладан Сурхондарё вилоятида - 606, Андижон вилоятида - 621, Қорақалпоғистон Республикасида - 348 таси амалда ишламаётганлиги аниқланди. 5 мингдан ортиқ савдо объектида солиққа оид қонун хужжатлари бузилишига йўл қўйилган. Текшириш вақтида 4169 та дўконда назорат-касса аппаратлари мавжуд бўлмаган, 2815 та дўконда эса нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилишига йўл қўйилган. 4,6 мингдан ортиқ дўконда савдо жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаларисиз амалга ошириб келинган.

Аксарият ҳолларда юридик ва жисмоний шахслар томонидан янги ташкил этилаётган ва реконструкция қилинаётган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ келмайди, қарийб 4 минг савдо корхонаси ўзининг ички ва ташқи дизайнига кўра белгиланган талабларга жавоб бермайди. 4465 дўкон (фаолият кўрсатаётганларининг 12,1 фоизи) санитария нормалари ва талабларига мувофиқ келмайди.

Мавжуд савдо майдонларидан паст даражада фойдаланилмоқда. Хусусийлаштирилган дўконлар бўйича ушбу кўрсаткич 30-40 фоиздан ошмайди, қолган майдонлар ижарага берилган ёхуд амалдаги қонун хужжатларига зид равишда ўйинхона ва кўнгилочар муассасалар этиб қайта жиҳозланган. Масалан, хусусийлаштирилган 513 та дўкон негизида ўйинхона ва кўнгилочар муассасалар, шу жумладан 323 та биллиардхона ташкил этилган.

Юқорида қайд этилган тартиб бузилишлари натижасида фуқаролар манфаатларига, энг аввало, уларни яшаш жойларида тегишли даражадаги савдо хизмати ва хизмат турлари билан таъминлашда жиддий зарар етказилмоқда. Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида вужудга келган ишларнинг бундай аҳволини тоқат қилиб бўлмайдиган ҳол деб эътироф этиш керак.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

аниқланган барча бузилишларнинг икки ой муддатда тузатилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар ва бундан буён уларнинг такрорланишининг олдини олишга доир таъсирчан чора-тадбирлар кўрсинлар;

савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги кўрсатиб ўтилган тартиб бузилишларига олиб келаётган амалдаги нормалар ва идоравий норматив ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқсинлар.

Амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида 2003 йил 20 январгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектларининг даврида фаолият йўналишини ўзгартириш хусусийлаштириш шартномалари бўйича мажбуриятларнинг амал қилиш муддати ана шундай шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилади;

қулайлик ва аҳолини қамраб олиш нормаси ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилган озиқ-овқат товарлари сотувчи чакана савдо объектларининг фаолият йўналиши ўзгартирилмайди.

Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарининг фаолият йўналиши қарорнинг ушбу бандида белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ўзбошимчалик билан ўзгартирилган тақдирда, хусусийлаштириш тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб эътироф этилади ҳамда объект эгасига илгари хусусийлаштиришга қилинган харажатлар қайтарилган ҳолда объект қайта сотилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек бошқа хусусийлаштирилган корхоналар эгалари томонидан фаолият йўналишини сақлаб қолиш юзасидан хусусийлаштириш шартномаларида назарда тутилган шартларга риоя этилиши устидан доимий мониторингни таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси чакана савдо объектларини қуришда юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан талабни кучайтирсинлар, минтақаларда савдо корхоналари тармоғи аҳолининг жойлашуви хусусиятинл ва кенг қамраб олинишини назарда тутган ҳолда ривожлантирилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ўн кун муддатда таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Қ. Исмоилов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 22-сон, 177-модда





























































Время: 0.1426
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск