Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.1999 й. 243-сон "1999-2001 йилларда хоразм вилоятида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.1999 й.

N 243



1999-2001 ЙИЛЛАРДА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА

БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999-2001 йилларда Хоразм вилоятида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи бирлашмалар кўрсатиб ўтилган Дастурни рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


2. Хоразм вилояти ҳокимлиги Дастур қоидаларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича мукаммал чора-тадбирлар кўрсин, бунда қуйидаги вазифаларни ҳал этишга алоҳида эътибор берсин:

- суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш;

- қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, истиқболсиз, иқтисодий жиҳатдан ночор, зарар кўриб ишлаётган хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш;

- меҳнатга лаёқатли аҳолини, биринчи навбатда ёшларни ва таркибий қайта ўзгартиришлар натижасида бўшаб қолган ходимларни иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;

- саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, қурилиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, касаначилик меҳнати соҳаларида кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш;

- туризм ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, халқ ҳунармандчилигининг, шу жумладан заргарлик, бадиий буюмлар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш бўйича, тарихий анъаналарини қайта тиклаш;

- ижтимоий инфратузилмани, биринчи навбатда қишлоқ жойларда, ривожлантириш ҳисобига аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, ёшлар ўртасида маърифий, маданий-тарбиявий ва спорт-оммавий ишларни кенгайтириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тегишли йиллар учун инвестиция дастурларини шакллантиришда бюджетдан капитал қўйилмаларнинг зарур лимитларини, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармалар, ташкилотлар ва корхоналар, хорижий инвестициялар ҳамда бошқа манбалар маблағларининг ушбу Дастурнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайдиган миқдорларда жалб этилишини белгиланган тартибда назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги:

- амалдаги қонун ҳужжатларига ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, мулкий пайлар ва оила пудратини жорий этиш асосида жамоа хўжаликларини қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)га айлантириш;

- истиқболсиз, зарар кўриб ишлаётган хўжаликлар негизида, янгидан ўзлаштирилаётган ва ўзларига ажратилаётган ер участкаларида уй-жойлар қуриш ҳуқуқисиз қўшимча равишда ажратилаётган ерлар ҳисобига деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этиш;

- шу йилнинг 1 октябригача Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ва янги ташкил қилинаётган деҳқон ва фермер хўжаликлари учун қайта тақсимланаётган ер ресурсларини хатловдан ўтказиш бўйича  жадвални ва чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнес-фонд манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта, кичик ва микробизнесни ривожлантириш бўйича муфассал чора-тадбирлар кўрсинлар, бунинг учун:

- бюджетдан ташқари жамғармалар ва тижорат банклари томонидан ажратиладиган маблағларнинг 2-иловага* мувофиқ ўз вақтида ажратилишини ва ўзлаштирилишини;

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан ва бошқа соҳалардан бўшаб қолган ходимларни, уларни кичик, ўрта ва микробизнес соҳаларига ишга жойлаштириш учун, бизнес-мактабларда ҳамда бизнес-инкубаторларда ўқитиш ва қайта тайёрлашни таъминласинлар.


6. "Ўзавтосаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларни жалб қилган ҳолда, Питнак шаҳридаги Хоразм автомобиль заводининг ишлаб чиқариш қувватларидан келгусида фойдаланиш масаласини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999-2000 йилларда Урганч тузатиш-экскаватор заводида экскаваторлар ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси 2000 йил инвестиция дастурига киритиш учун "Клаас" (Германия), "Кейс" (АҚШ) ва "Лемкен" (Германия) фирмалари билан ташкил этилаётган қўшма корхоналарда ишлаб чиқариш мўлжалланаётган мураккаб импорт техникасига бутловчи буюмларни "Урганчозуқамаш" акциядорлик жамиятида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг техник-иқтисодий асосларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

- кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида минтақада енгил ва қайта ишлаш саноатини, кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда Урганч давлат университетида кадрлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтирсин;

- Урганч давлат университети ҳузурида Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари таркиби малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини ташкил этсин.


10. Хоразм вилояти ҳокимлиги мазкур қарорнинг мониторинг тизимини ташкил этсин ва жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ҳар чорак якуни бўйича унинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


11. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини тугатиш тартибини ҳамда улар негизида ташкил этиладиган деҳқон ва фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш масалалари бўйича таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Б.М. Олимжонов, шунингдек Хоразм вилояти ҳокими И.О. Бобожонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.










































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск