Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.1999 й. 278-сон "Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.1999 й.

N 278



ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ

ИЧИМЛИК СУВ ВА ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

- қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган топшириқлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

- қишлоқ аҳоли яшаш жойлари рўйхати ва уларни ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашнинг белгиланган муддатлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, лойиҳалаштириш ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2005 йилда республика қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш даражасини 85 фоизгача ва табиий газ билан қамраб олиш даражасини 82 фоизгача етказишни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 октябригача - 2010 йилгача бўлган даврда сув билан таъминлаш ва шу йил 1 декабргача - газлаштириш, шунингдек мазкур қарорга иловаларда назарда тутилган кўрсаткичларни бажариш минтақавий ва республика схемаларини ишлаб чиқсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари республика ва минтақавий схемалари асосида:

- 1999 йил 1 декабргача бўлган муддатда - қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва 2000 йил 1 мартгача бўлган муддатда - табиий газ билан таъминлаш минтақавий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

- қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш минтақавий дастурларини ҳар йили аниқлаштирсинлар ва республика инвестиция дастурига киритиш учун таклифлар тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги:

- ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда маҳаллий бюджетлар, ташкилотлар ва корхоналар, аҳоли маблағларини, хорижий инвестицияларни ва бошқа манбаларни жалб қилишни ҳисобга олиб, маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиланган ҳолда, мазкур қарор ва минтақавий дастурлар кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлайдиган миқдорларда капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитларини белгиланган тартибда назарда тутсинлар;

- инвестициялар ва грантларни, шунингдек қишлоқда сув ва газ таъминотини ривожлантириш учун имтиёзли шартларда кредитларни жалб қилиш бўйича халқаро молия ташкилотлари ва бошқа хорижий инвесторлар билан доимий асосда иш олиб борсинлар.


5. Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш самарадорлигини ошириш ва сифатини яхшилаш мақсадида қишлоқ сув таъминоти идоравий тизимларини коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий органлари балансига бериш йўли билан ичимлик сув таъминоти соҳасида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш ва минтақавий ва минтақалараро магистрал сув қувурларидан фойдаланишнинг ягона тизимини яратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


6. Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясининг янгиланган таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси:

- бир ҳафта муддатда Комиссия таркибида қишлоқ аҳоли яшаш жойларини газлаштириш ва ичимлик сув билан таъминлаш бўйича иккита ихтисослаштирилган ишчи гуруҳ тузсин;

- қишлоқ сув таъминоти идоравий тизимларини коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий органлари балансига бериш ва магистрал сув қувурларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этсин, ушбу ишларнинг 1999 йил 1 октябргача тугалланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;

- қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш минтақавий дастурлари бажарилиши устидан мониторингни амалга оширсин ва  уларнинг натижаларини ҳар чоракда ўз йиғилишларида кўриб чиқсин.


7. Аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурларини амалга оширишда фаол қатнашаётган қишлоқ туманларини рағбатлантириш мақсадида ҳисобот йилида аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ва уй-жой фондини табиий газ билан қамраб олиш даражаси ўсишининг энг юқори фоизи учун учтадан ҳар йили бериладиган Республика мукофотлари белгилансин.

Белгилансинки:

- мансабдор шахслар - туман ҳокими, туман ҳокимининг коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига мутасаддилик қилувчи ўринбосари, туман коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, газ таъминоти туман корхоналари, "Сувоқова" туман бўлинмалари, газ қувурлари ва сув қувурлари тармоқлари қурилишини амалга ошираётган пудрат ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари;

- ташкилотлар - газ таъминоти туман корхонаси, "Сувоқова" туман бўлинмаси (участкаси), пудрат қурилиш ташкилоти мукофотланади, маблағлар алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Ҳар йили тўланадиган Республика мукофотлари миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин. Республика бюджети маблағлари Республика мукофотларини тўлаш манбаи этиб белгилансин.

Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда аҳоли яшаш жойларини газ ва сув билан таъминлаш дастурлари муваффақиятли амалга оширилганлиги учун қишлоқ туманларини мукофотлаш шартлари ва тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси ва Фанлар академияси билан биргаликда олис, бориш қийин бўлган ва аҳолиси сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойлари сув ва энергия таъминоти муаммоларининг тежамли техник ечимлари бўйича 3 ой муддатда тавсияномалар тайёрласинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган тавсияномаларга мувофиқ бориш қийин бўлган, олис ва аҳолиси сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва энергия таъминотининг муқобил манбалари билан таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 мартдаги 117-сон қарорига 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов
























Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск