Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.07.1999 й. ПФ-2343-сон "Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.07.1999 й.

N ПФ-2343



ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА СОЛИҚЛАР ВА

ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Солиқ имтиёзлари аниқ берилишини таъминлаш, барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетнинг даромад базасини шакллантиришнинг ягона тамойилларини белгилаш мақсадида:


1. Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича берилган имтиёзлар 1999 йилнинг 1 сентябридан бошлаб улар амалга оширадиган нотижорат фаолиятигагина жорий этилиши белгилаб қўйилсин.

Тижорат фаолиятининг айрим турларига солиқ солиш бўйича амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар мазкур жамғармалар, жамиятлар, корхоналар ва тузилмаларга умумий асосларда тадбиқ этилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ҳукумат қарорларига тегишли ўзгартишлар киритсин;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов















































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск