Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.08.2000 й. ПФ-2682-сон "Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.08.2000 й.

N ПФ-2682


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СУД ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Суд тизимининг демократик асосларини ислоҳ қилиш ва янада чуқурлаштириш, суд ишларининг адолатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш ҳамда судларнинг ихтисослашувини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунига асосан:


1. Умумий юрисдикция судларининг тузилмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши ҳамда штат бирлигининг сони 1-3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2001 йилнинг 1 январидан мавжуд умумий юрисдикция судлари негизида:

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлари ташкил қилинсин ҳамда уларнинг тузилиши ва штат бирликларининг сони 4-6-иловаларга* мувофик тасдиқлансин;

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари ташкил қилинсин хамда уларнинг тузилиши ва штат бирликларининг сони 7-8-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари - суд раиси, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлиб, ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар;

туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлари - суд раиси ва судьялардан иборат бўлиб, қонун билан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган фуқаролик ишларини кўриб чиқадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари - суд раиси, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлиб, ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар;

туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари - суд раиси, судьялар ва халқ маслаҳатчилардан иборат бўлиб, қонун билан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.


4. Фуқаролик ишлари бўйича судларга Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида кўзда тутилган барча ишлар тааллуқлидир.

Жиноят ишлари бўйича судларга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексида кўзда тутилган барча ишлар ҳамда амалдаги қонун бўйича судларнинг иш юритувига ўтказилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларнинг, шунингдек ҳарбий судларнинг фаолияти устидан суд назоратини амалга оширади.


6. Белгилаб қўйилсинки, умумий юрисдикция судларининг судьяларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайинлаш (сайлаш) қонунда ўрнатилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки хафта муддат ичида судларни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида;

судларни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш ҳақида таклифлар киритсин.


9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон












































Время: 0.1492
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск