ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2000 й. ПФ-2707-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.08.2000 й.

N ПФ-2707


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИ

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ ТЎҚҚИЗ ЙИЛЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг тўққиз йиллиги муносабати билан, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 20-бандига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан қуйидаги маҳкумлар озод қилинсин:


а) иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этган шахслар;

б) аёллар;

в) 60 ёшдан ошган эркаклар;

г) вояга етмаган ёшида жиноят содир этган шахслар;

д) бирипчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари;

е) чет эл фуқаролари.


2. Уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга, шунингдек эҳтиётсизлик орқасида содир этган жинояти учун ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинсин.


3. Биринчи маротаба олти йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва белгиланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


4. Ушбу Фармон чиқарилган кунга қадар, белгиланган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазодан ўташ учун бир йилдан кам муддат қолган маҳкумлар озод қилинсин.


5. Биринчи маротаба ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва белгиланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


6. Ушбу Фармон чиқарилган кунга қадар, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ жойларидан қонунга мувофиқ жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни қўллаш мумкин бўлган маҳкумлар озод қилинсин.


7. Ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва белгиланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар манзил-колонияларга ўтказилсин.


8. Ушбу Фармоннинг биринчи моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар ҳаракатдан тугатилсин.


9. Мазкур Фармонга асосан жазодан озод қилинмайдиган шахсларнинг жазо муддатининг ўталмаган қисми қуйидагича қисқартирилсин:

а) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - учдан бир қисмга.

б) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - тўртдан бир қисмга.


10. Ушбу Фармон қуйидагиларга қўлланилмасин:

- Ўзбекистон Республикасининг конституцион тузумига қарши жиноятлар содир этган шахсларга;

- террористик, экстремистик ва бошқа ноқонуний ташкилотлар, жиноий уюшмаларнинг аъзоларига;

- миллий, ирқий адоват қўзғатиш ва жамоат хавфсизлигига қарши бошқа қилмишлар содир этганлиги учун судланганларга (Жиноят кодексининг 150-163, 216, 216-1, 216-2, 242, 244, 244-1, 244-2-моддалари);

- жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузган маҳкумларга, шунингдек илгари амнистия ёки афв этиш тартибида жазони ўташдан озод этилгандан сўнг қасддан жиноят содир этган шахсларга.

Бундан ташқари:

- ушбу Фармоннинг 1-моддаси "б" банди - жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодекси 97-моддасиннг 2-қисми), ёхуд босқинчилик (Жиноят кодекси 164-моддасининг 4-қисми) жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан;

- мазкур Фармоннинг 1-моддаси "а, в, г, д, е" бандлари, 2-9 моддалари - қуроллар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга алоқадор шахсларга нисбатан (Жиноят кодекси 247-моддасининг 2, 3-қисмлари, 248-моддасининг 2, 3-қисмлари);

- ушбу Фармоннинг 1-моддаси "а, в, г, д, е" бандлари, 2, 3, 5 ва 8-моддалари - уюшган жиноий гуруҳлар таркибида жиноят содир этган шахсларга (Жиноят кодекси 167-моддасининг 4-қисми "а, в" бандлари билан судланганлар бундан мустасно), ўта оғир жиноятлар учун судланганларга, шуниндек гиёвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга алоқадор шахсларга (Жиноят кодекси 270-моддасининг 3-қисмида, 271-моддасининг 3-қисмида, 272, 273-моддалари) ва ўта хавфли рецидивистларга нисбатан тадбиқ этилмасин.


11. Фармон матбуотда эълон қилинган кундан кучга киради ва тўрт ой мобайнида ижро этилиши лозим.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон
































Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск