язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2001 й. ПФ-2810-сон "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.02.2001 й.

N ПФ-2810



МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Меҳнатни рағбатлантириш ва манфаатдорликни ошириш соҳасида бошқарувни ташкил этиш даражасини ошириш ва такомиллаштириш, аҳолини иш билан оқилона таъминлаш, ижтимоий таъминот тизимини яхшилаш, эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни тобора чуқурлаштириш шароитида ижтимоий муҳофаза килишни кучайтириш, шу асосда аҳолининг фаровонлиги барқарор юксалиб боришини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари негизида Қорақалпоғистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш боиг бошқармалари ташкил қилинсин.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари ўз фаолиятида тегишли ҳокимликларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳисобот берадилар.


4. Қуйидагилар белгилансин:

- туманлар ва шаҳарларда Бандликка кўмаклашиш ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ишлаб келмоқда;

- туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ўз фаолиятида тегишли ҳокимликларга ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига ҳисобот берадилар.

5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан унинг ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона ва муассасалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 3-4-сон, 9-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2001 й. 1-2-сон, 45-модда