Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.1999 й. 344-сон "1999-2001 йилларда ва 2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.1999 й.

N 344



1999-2001 ЙИЛЛАРДА

ВА 2005 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА

ЎЗБЕКИСТОН      РЕСПУБЛИКАСИДА

БАЛИҚ  ВА  БАЛИҚ  МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури амалга оширилишини таъминлаш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини саноат асосида ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясининг республика манфаатдор идоралари билан келишилган 1999-2001 йилларда ва 2005 йилгача бўлган даврда:

- ҳовуз хўжаликларида балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни табиий сув ҳавзаларидан овлаш, фермер хўжаликларида етиштириш, шунингдек балиқ консервалари ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича таклифлари 1, 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ;

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компаниясининг экспорт қувватини ривожлантириш бўйича таклифлари 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси корхоналарига хизмат кўрсатувчи тегишли тижорат банкларига 5-иловага мувофиқ тармоқ корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш учун ва импорт ўрнини қоплаш дастури бўйича 6-иловага мувофиқ балиқ-консерва корхоналари қурилиши учун 1999-2001 йилларда белгиланган тартибда узоқ муддатли кредитлар бериш тавсия этилсин.

3. Мўйноқ ва бошқа кичик балиқ-консерва корхоналари қувватларини иш билан таъминлаш учун ўз хом ашё базасини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси билан биргаликда Айдар-Арнасой кўллар тизимида каспий майда балиғини иқлимлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 1999 йил 1 августгача хулоса тайёрлаш топширилсин.


4. “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси таркибида тармоқни Тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин, унга:

- балиқчилик хўжаликларини қайта тиклаш ва техника билан қайта жиҳозлаш, замонавий, экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришларни яратиш;

- балиқларнинг янги турларини иқлимлаштириш, ҳавзаларга майда балиқларни қўйиб юбориш ва табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишга йўналтирилган балиқчилик-мелиорация ишларини амалга ошириш;

- балиқ етиштиришни кўпайтиришни таъминловчи инфратузилмани яратиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш вазифаси юклансин.

Қуйидагилар Тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

- “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетлари бўйича олинган дивидендларнинг 25 фоизи;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.


5. “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни 20 кун муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилишини қаттиқ назорат қилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари балиқчилик хўжаликларига ажратилган ерларнинг бошқа мақсадларда фойдаланилишига, уларнинг пахта  ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун ажратилишига йўл қўймасинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




















































Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск