Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2005 й. ПҚ-69-сон "Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2005 й.

N ПҚ-69



ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ ҳамда аҳолининг ўз эҳтиёжлари учун уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва харид қилишга якка тартибда қарз олувчиларга имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини кенг жорий этиш учун молиявий маблағларни жалб этиш ва жамлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) асосий вазифалари этиб белгилансин:

ипотека кредити беришни ривожлантириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг узоқ муддатли кредитлари, инвестиция ҳамда грантларини, Жамғарма маблағларини тўлдирадиган бошқа манбаларни жалб этиш ва жамлаш;

ипотека кредити беришда иштирок этадиган "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат банки ҳамда бошқа банклар (бундан буён матнда банклар деб юритилади) якка тартибда қарз олувчиларга ўз эҳтиёжлари учун уй-жойлар қуриш, реконструкция қилиш ва харид қилишга (бундан буён матнда якка тартибда қарз олувчилар деб юритилади) кредитлар бериши учун ана шу банкларга шартнома асосида кредит линиялари очиш;

Жамғарма томонидан банкларга бериладиган маблағлардан фақат мақсадли фойдаланилиши мониторингини таъминлаш;

Жамғарма тушумлари ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг йиллик ҳамда чорак балансларини шакллантириш.


2. Қуйидагилар белгилансин:

Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида ташкил этилади ва у юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган нотижорат ташкилот ҳисобланади;

Жамғармани бошқариш бўйича Васийлик кенгаши Жамғарма бошқаруви юқори органи ҳисобланади;

Жамғарманинг ижроия дирекцияси Жамғарма ижроия органи ва унинг маблағларини тасарруф этувчиси ҳисобланади;

Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади;

Жамғарма ижроия дирекциясини таъминлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан, Жамғармани бошқариш бўйича Васийлик кенгаши томонидан бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


3. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш бўйича Васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага* мувофиқ;

Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ижроия дирекциясининг бошқарув ходимлари сони 5 кишидан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш механизми тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ.


4. Қуйидагилар Жамғармани бошқариш бўйича Васийлик кенгашининг функциялари этиб белгилансин:

хорижий кредитлар, инвестиция ва грантларни жалб этишда Жамғармага кўмаклашиш;

манфаатдор давлат ва нодавлат ташкилотларини Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилишга жалб этиш;

Жамғарма тушумлари ва унинг маблағларидан фойдаланиш прогнозларини тасдиқлаш;

банкларга бериладиган ҳар бир кредит линияси бўйича фоиз ставкасини тасдиқлаш;

Жамғарма ижроия дирекцияси фаолияти устидан, хусусан тушумлар манбаларини шакллантириш, кредит линияларини ўз вақтида очиш ва тўлаш соҳасида назоратни амалга ошириш.


5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

халқаро ва хорижий молия институтларининг имтиёзли узоқ муддатли кредитлари, инвестиция ва грантлари;

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурида назарда тутиладиган давлат бюджети маблағлари;

ипотека кредита бериш учун банклардаги кредит линиялари бўйича фоизлар ҳисобидан ҳамда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини қисқа муддатли давлат хазина мажбуриятларига ва банклардаги депозитларга жойлаштиришдан, шунингдек қимматли қоғозлар бозоридаги операциялардан тушадиган даромадлар;

якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларини кимошди савдосида сотишдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад ва тушумлар.


6. Жамғармага:

маблағларни шакллантириш манбаларини тўлдириш учун ипотека ва уй-жой облигациялари, шунингдек бошқа қимматли ипотека қоғозлари чиқариш ва сотишга, кимошди савдоларида иштирок этишга;

банкларга уч йиллик имтиёзли давр билан камида 15 йил муддатга ва Жамғар мани бошқариш бўйича Васийлик кенгаши томонидан ҳар бир кредит линияси бўйича тасдиқланадиган фоиз ставкаси билан қайтариш асосида уй-жойларни реконструкция қилиш ва харид қилишга, шунингдек янги қурилишга ҳар бир якка тартибда қарз олувчи ҳисобига энг кам иш ҳақи миқдорининг тегишли равишда 2500 ва 3000 карра миқдорида, аммо уй-жой қурилиши, реконструкция қилиш ва ҳарид қилиш қийматининг 75 фоизидан ошмайдиган миқдорда кредит линиялари очишга рухсат берилсин.


7. Жамғарма барча турдаги солиқлардан ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, ягона ижтимоий тўлов бундан мустаснодир.


8. Банклар маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланмаганлиги фактлари аниқланган ҳолларда ана шу аниқланган маблағнинг ҳаммаси Жамғарма билан банк ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган жарималарни қўллаган ҳолда Жамғарма ҳисобига муддатидан илгари қайтарилиши белгилаб қўйилсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобот йилининг 1 ноябридан кечиктирмай ҳар йили Жамғармага уй-жой қурилиши учун ажратилаётган ер майдонлари ва прогноз қилинаётган йилга мўлжалланган уй-жой қурилиши ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги "икки йиллик" сўзлари "уч йиллик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 17-18-сон, 131-модда.





































Время: 0.0344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск