Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2006 й. ПҚ-367-сон "2006/2007 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2006 й.

N ПҚ-367


2006/2007 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқлари учун замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг замонавий компьютер, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, хизмат кўрсатиш ва сервис, фермер хўжалиги соҳаларида мутахассисларга нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида:


1. 2006/2007 ўқув йилида:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 51604, шу жумладан, 19945 давлат грантлари ва 31659 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ тақсимлансин;

магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 6500, шу жумладан, 1500 давлат грантлари ва 5000 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ тақсимлансин;

олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлардан, жумладан, болалар спорти мураббийларидан бакалаврлар тайёрлаш учун умумий қабул сони 5665, шу жумладан, 1265 давлат грантлари ва 4400 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 3-иловага* мувофиқ тақсимлансин.


2. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасаларида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.


3. 2006/2007 ўқув йилида Ўзбекистон миллий университети қошидаги икки йиллик махсус Журналистика бўйича олий курсларга тўлов-контракт асосида умумий 60 кишидан иборат қабул квотаси белгилансин.

Бунда Журналистика бўйича олий курсларга бошқа йўналишлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлган ва журналистика соҳасида ўз ижодий қобилиятини намоён этган мутахассислар танлов асосида қабул қилиниши, ўқиш якунида уларга "Журналистика" мутахассислиги бўйича магистр даражаси ва белгиланган намунадаги диплом берилиши назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг маифаатдор вазирликлар, идоралар, компаниялар, ассоциациялар, ташкилотлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг асосий истеъмолчилари бўлган бошқа тузилмалар иштирокидаги муҳим вазифаси олий таълим муассасаларига кирувчиларнинг қизиқиши, реал ва истиқболдаги талабга мувофиқ бакалаврлар сони ва йўналишлари бўйича қабулни амалга оширишни назарда тутувчи олий таълим муассасаларига қабулни янада такомиллаштиришга йўналтирилган пухта тизимли таҳлил ўтказиш ҳисоблансин.

Ўзбекистои Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги махсус вазифани бажариш учун:

бир ҳафта муддатда олий таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларини, бакалавриат йўналишлари бўйича олий таълим муасслсалари битирувчиларининг асосий истеъмолчилари бўлган тузилмалар ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳини ташкил этсин;

ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган таҳлил материалларини умумлаштирсин ҳамда 2006 йилнинг 1 ноябригача Вазирлар Маҳкамасига бакалаврлар тайёрлашнинг сони ва йўналишлари бўйича қабулни такомиллаштириш юзасидаи таклифлар киритсин.


5. 2006/2007 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Давлат комиссиясига, тест синовлари натижаларидан келиб чиқиб, белгиланган умумий қабул квоталари доирасида олий таъдим муассасалари бакалавриати ва магистратураси қабул кўрсаткичларига зарур ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006/2007 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага ҳамда махсус сиртқи бўлимларга белгиланган қабулни ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


8. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 341-модда

















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск