Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2007 й. ПҚ-645-сон "2007/2008 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2007 й.

N ПҚ-645


2007/2008 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг талаблари ва мақсад-вазифаларига мувофиқ ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари, айниқса, янги юқори технологиялар, ахборот ва компьютер тизимлари, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис, ижтимоий таъминот соҳаларида замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларга нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжни қондириш ҳамда олий тоифали тиббиёт ҳамширалари, шунингдек умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида:


1. 2007/2008 ўқув йилида:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 51604 нафар, шу жумладан, 19945 нафар давлат грантлари ва 31659 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ;

магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 6570 нафар, шу жумладан, 1510 нафар давлат грантлари ва 5060 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ;

олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлардан, шунингдек болалар спорти мураббийларидан бакалаврлар тайёрлаш учун умумий қабул сони 5665 нафар, шу жумладан, 1265 нафар давлат грантлари ва 4400 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 3-иловага* мувофиқ белгилансин.


2. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасаларида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.


3. 2007/2008 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Давлат комиссиясига, тест синовлари натижаларидан келиб чиқиб, белгиланган умумий қабул квоталари доирасида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратураси қабул кўрсаткичларига зарур ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси (Р.С. Қосимов) уч ой муддатда республиканинг олий ўқув муассасаларида магистрлар тайёрлаш ишлари ҳолатини пухта ўрганиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасининг "Мутахассисларни магистрлик бўйича тайёрлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2007/2008 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат, магистратура ҳамда махсус сиртқи бўлимларга белгиланган қабул квоталарини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 22-сон, 226-модда.












































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск