Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.07.2011 й. ПҚ-1564-сон "2011/2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2011 й.

N ПҚ-1564


2011/2012 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида талаб этиладиган юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек мамлакат минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим йўналишлари ва ихтисосларини янада мақбуллаштириш ва унификация қилиш, олий малакали мутахассисларни тайёрлашда минтақавий олий ўқув юртларининг ролини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

2011-2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурига мувофиқ олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг янгиланган Классификатори ишлаб чиқилган бўлиб, унда ўз мазмунига кўра яқин мутахассисликларни бирлаштириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада талаб қилинмаган мутахассисликларни тугатиш ҳисобига бакалавриат таълими йўналишларининг сонини 228 тадан 165 тагача, магистратура мутахассисликлари сонини эса 1200 тадан 447 тагача камайтириш кўзда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 сентябрдаги Ф-3501-сонли Фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида юқори малакали мутахассисларга бўлган ҳақиқий талабни ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртларига қабул квоталарини янада оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрланди, уларда бир-бирини такрорловчи, мос келмайдиган ва ихтисослашмаган йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашни тугатган ҳолда республика минтақаларида жойлашган олий ўқув юртларига ҳамда замонавий муҳандислик-техника, ахборот-компьютер ва қурувчилик мутахассислари бўйича квоталарни кўпайтириш назарда тутилади.


2. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг янгиланган Классификаторига мувофиқ республиканинг олий ўқув юртлари бўйича 2011/2012 ўқув йили учун:

бакалаврларни 56 607 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 19 560 ва тўлов-контракт асосида - 37 047 нафар миқдорида, 1-иловага* мувофиқ;

магистрларни 5 880 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 1 566 ва тўлов-контракт асосида - 4 314 нафар миқдорида, 2-иловага* мувофиқ;

бакалаврларни Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимига давлат грантлари бўйича 65 киши ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига - 50 киши, шу жумладан, давлат грантлари бўйича - 15 кишини ва тўлов-контракт асосида - 35 кишини қабул қилиш умумий квоталари 3-иловага* мувофиқ белгилансин.


3. 2011/2012 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат комиссиясига олий таълим муассасаларига кириш чоғида бакалавриат тайёрлов йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда бакалавриат ва магистратурага қабулнинг белгиланган умумий квоталар доирасида олий таълим муассасаларининг қабул кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (А.Н. Арипов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабулга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил қилиш ҳамда давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурага, шу жумладан, олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар олган муддатли ҳарбий хизматчилар учун белгиланган квоталарга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


5. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасалари доирасида бакалавриат ва магистратура бўйича давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011/2012 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага қабул қилиш бўйича белгиланган квоталарни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги "спорт фаолияти" мутахассислиги бўйича аёл мураббийларни тайёрлаш мақсадида минтақалардаги энг яхши тайёргарлик кўрган қизларнинг Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг хотин-қизлар спорти йўналишлари бўйича қабулнинг мақсадли квоталари танловида иштирок этишлари учун уларнинг ўз вақтида танлаб олинишини таъминласин, уларнинг тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун шарт-шароитлар яратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иш берувчилар билан биргаликда олий ўқув юртларининг битирувчилари ўзлари олган билим йўналишига мувофиқ ишга жойлашганликлари устидан тизимли назорат ўтказиб турсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

**) 4-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 27-сон, 280-модда



























































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск