язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2005 й. ПҚ-103-сон "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2005 й.

N ПҚ-103



"ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ" ХАЛҚАРО МУСИҚА

ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд шаҳрида 1997 йилдан буён ўтказиб келинаётган анъанавий "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали қисқа муддатда жаҳондаги нуфузли мусиқа анжуманлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Кўплаб давлатлар, халқаро маданият ташкилотлари, дунё миқёсида танилган машҳур санъат намояндаларининг бу фестивалга бўлган қизиқиши ва эътибори ортиб, иштирокчи мамлакатлар сафи кенгайиб бораётгани бунинг яққол далилидир.

Асосий ғояси инсонларни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка даъват этиш, дунё халқларининг ноёб мусиқий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдан иборат бўлган "Шарқ тароналари" мусиқа фестивали тили, маданияти, миллий қадриятлари ранг-баранг бўлган турли миллат ва элатларни санъат воситасида муштарак мақсадлар йўлида яқинлаштиришга, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори ортишига хизмат қилаётганини қайд этиш зарур.

Айниқса, бугунги нотинч ва таҳликали замонда ёвузлик ва жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишларига қарши маърифат асосида курашиш, халқимиз маънавияти, унинг кўп асрлик мусиқа хазинасини бойитишда мазкур фестивалнинг роли ва аҳамияти янада кучайиб бормоқда.

Шу муносабат билан 2005 йилнинг 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтадиган "Шарқ тароналари" 5-халқаро мусиқа фестивалини юксак ғоявий-бадиий даражада, уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида:


1. "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага, фестивалнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари учун бадиий дастурлар яратиш бўйича ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташкилий қўмита ўн кун муддатда фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини, анжуманнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа тадбирларнинг бадиий сценарийларини ишлаб чиқсин.


3. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва бадиий дастурларнинг сценарийларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

- Шарқ мусиқаси - Шарқ цивилизацияси ва маданиятининг узвий бир қисми, инсоният тафаккурининг бебаҳо хазинаси эканини, унинг аҳамияти ва моҳиятини акс эттириш;

- турли миллат ва элатларни мусиқа санъати воситасида ўзаро яқинлаштириш ғоясини бадиий талқин этиш;

- халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ва ҳамкорликни, чин инсоний фазилатларни улуғлаш;

- юртимизнинг, жумладан, Самарқанд шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни ва аҳамияти, умумбашарий маданият ривожига қўшган улкан ҳиссасини, бой мусиқий меросимизни кенг намоён этиш;

- ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр ва ихлос туйғуларини камол топтириш;

- мумтоз шарқ мусиқа санъати инсонларни гуманизм ва эзгулик руҳида тарбиялашда, жаҳолатга қарши маърифат билан курашда таъсирчан восита бўлиб хизмат қилишини ёрқин ифода этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 15 июндаги

ПҚ-103-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа

фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Ш.Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, раис


Х.Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


А.Азизхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири, фестиваль бош директори, раис ўринбооари


М.Нурмуротов

-

Самарқанд вилояти ҳокими, раис ўринбосари


Б.Йўлдошев

-

Ўзбекистон халқ артисти, бош режиссёр


Комиссия аъзолари


А.Орипов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


В.Тян

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси раиси


А.Раматов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


М.Ҳазратқулов

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


А.Хўжаев

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Б.Ҳусанбоев

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


А.Усмонов

-

"Халқ сўзи" газетаси бош муҳаррири


А.Қўлдошев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


С.Рафиқов

-

Самарқанд шаҳар ҳокими


С.Аҳроров

-

"Шарқ тароналари" Халқаро мусиқа фестивалининг ижрочи директори


А.Икромов

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби


Т.Қўзиев

-

Бадиий академия раиси


Майкл Барри Лейн

-

ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бош маслаҳатчиси (келишув асосида)


Т.Ширинов

-

Самарқанд давлат университети ректори





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 15 июндаги

ПҚ-103-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг

тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари учун

бадиий дастурлар яратиш бўйича ижодий гуруҳ

ТАРКИБИ

Хуршид Даврон

-

Ўзбекистон халқ шоири


Н.Қурбонова

-

"Томоша" болалар театри бадиий раҳбари, режиссёр


В.Умаров

-

Ўзбекистон миллий академик драма театри бош режиссёри


Э.Саитова

-

Балетмейстер


А.Исмоилов

-

Ўзбекистон халқ артисти, бастакор


А.Мансуров

-

Бастакор


Д.Омонуллаева

-

Бастакор


О.Абдуллаева

-

Бастакор


М.Йўлчиева

-

Ўзбекистон халқ артисти


Д.Қодиржонова

-

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


Р.Юнусов

-

Ўзбекистон санъат арбоби, мусиқашунос


Ж.Расултоев

-

санъатшунослик фанлари доктори, мусиқашунос


О.Матёқубов

-

санъатшунослик фанлари доктори, мусиқашунос


Д.Муродова

-

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори


Р.Шодиев

-

рассом


А.Чернов

-

рассом


С.Зунунова

-

либослар бўйича дизайнчи рассом