ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2007 й. ПҚ-564-сон "Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2007 й.

N ПҚ-564


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА И.М. ГУБКИН

НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ НЕФТЬ

ВА ГАЗ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Республика нефть-газ тармоғи учун олий маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (бундан буён - И.М. Губкин номидаги РДНГУ) Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалини (бундан буён - Филиал) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

И.М. Губкин номидаги РДНГУда қабул қилинган таълим дастурлари ҳамда олий таълим сифатига қўйиладиган умумэътироф этилган халқаро талаблар, Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ республика нефть-газ тармоғи учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.

2. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал И.М. Губкин номидаги РДНГУнинг алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, 2-иловага* мувофиқ, келишилган асосий йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда барча даражадаги мутахассисларни, шу жумладан илмий-педагогик кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Филиал фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;

абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш И.М. Губкин номидаги РДНГК томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиалда ўқитиш И.М. Губкин номидаги РДНГУ томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади;

Филиал битирувчиларига И.М. Губкин номидаги РДНГУни тугатганлик ҳақида бериладиган белгиланган намунадаги диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат, деб тан олинади;

Филиални ташкил этиш, ўқув-моддий базасини шакллантириш ҳамда И.М. Губкин номидаги РДНГУ мутахассисларини жалб қилиш билан боғлиқ хизмат сафарлари харажатларини тўлаш, маҳаллий ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта ихтисослаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни молиялаш "Ўзбекнефтгаз" МХК акционерлик компаниялари ва корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК И.М. Губкин номидаги РДНГУ билан биргаликда:

бир ой муддатда 2007/2008 ўқув йилида таълим босқичлари ва йўналишлари бўйича Филиалга қабул қилинадиган талабалар сони юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

икки ой муддатда Тошкент шаҳрида Филиални ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


5. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг Васийлик кенгаши шахсий таркиби 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки, И.М. Губкин номидаги РДНГУ:

илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва олий таълимнинг энг янги ютуқларини ўқув жараёнига жорий этишга;

геология, бурғулаш ва углеводород хом ашёсини қазиб олиш йўналишлари бўйича мутахассислар малакасини ошириш ва Филиал профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлашга;

Филиал кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга ёрдам беради.


7. Белгилаб қўйилсинки, Филиал фаолиятини молиялаш:

давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган давлат грантлари шаклидаги маблағлар;

тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушадиган маблағлар;

Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги РДНГУ Филиалида давлат грантлари асосида ўқиган битирувчилар республика нефть-газ тармоғи корхона ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

2007/2008 ўқув йилидан бошлаб, Филиалга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ошмайдиган қисмига давлат грантлари бўйича ўқиш учун ҳар йили давлат бюджетидан маблағ ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан Филиални зарур ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан жиҳозлаш ва кутубхона фондини шакллантириш учун маблағ ажратсин.


9. Филиални жиҳозлаш ва унинг фаолият кўрсатиши учун республикага олиб келинадиган ускуналар, адабиёт, мультимедия маҳсулотлари, инвентарь ва моддий-техника ресурслари, истисно тариқасида, 5 йил муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


10. Белгилансинки, И.М. Губкин номидаги РДНГУдан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:

30 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафари бўйича - Россия Федерациясининг олий ўқув юртлари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;

узоқ муддатли хизмат сафари бўйича - тузилган шартномаларга мувофиқ ва ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Филиал талабномалари бўйича Филиал томонидан таклиф этиладиган чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларни давлат божини ундирмасдан вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.


12. Филиалга, дарс бериш ва илмий ишларни амалга ошириш учун таклиф этиладиган чет эллик профессор ва ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт сарф-харажатларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тузилган шартномаларга асосан, миллий валютада тўлашга рухсат этилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига Тошкент шаҳар, Ф. Хўжаев кўчаси, 34-уй манзилидаги маъмурий бинони И.М. Губкин номидаги РДНГУ Филиалини жойлаштириш учун бозор қиймати бўйича сотсин;

мазкур маъмурий бинони сотишдан тушган маблағни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини ривожлантириш жамғармасига Фанлар академияси муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли фойдаланиш учун йўналтирсин.


14. Филиални ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия (Э. Шоисматов), "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси:

2007/2008 ўқув йили бошланишига мазкур маъмурий бинони реконструкция қилиш, Филиал ўқитувчи ва талабаларининг яшаши учун ётоҳхона тайёрлаш;

ушбу бинода И.М. Губкин номидаги РДНГУ Филиалини жойлаштириш, уни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техника воситалари, кутубхона фонди билан таъминлаш ишларини амалга оширсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 23-модда.













































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск