ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2005 й. ПҚ-203-сон "Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2005 й.

N ПҚ-203



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЮРИДИК ЖУРНАЛЛАР ТИЗИМИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ғоят муҳим шарти аҳолининг ижтимоий, сиёсий фаоллигини оширишдан, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг амалий иштирокидан иборатдир.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий маданиятини оширишга, фуқароларнинг хилма-хил ҳуқуқий ахборотлардан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратишга, шунингдек, давлат-ҳуқуқий ва суд тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиши лозим бўлган ҳуқуқий даврий нашрлар муҳим роль ўйнайди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг сиёсий-ҳуқуқий масалалари, қонун ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ёритадиган 8 та юридик журнал (умумий тиражи 55 минг нусхадан кўпроқ) чоп этилмоқда.

Шу билан бирга юридик журналларнинг мазмуни ҳали замон талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Мавжуд нашрлар ўз мазмун йўналиши ва мақсадли вазифаларини белгилаб берувчи чуқур ўйланган, аниқ ўқувчилар доирасига мўлжалланган концепцияга эга эмас. Мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб сиёсий-ҳуқуқий масалаларига тегишли даражада эътибор берилмаяпти. Журналлар таҳририяти мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад-вазифалари ва мазмун-моҳиятини англайдиган юқори малакали мутахассислар билан етарлича таъминланмаган.

Давлат-ҳуқуқий ва суд тизими, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда юридик журналлар ролини кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини ривожлантириш Концепцияси ва чоп этиладиган юридик нашрлар (журналлар) рўйхати 1-2-иловалар*га мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, давлат-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқ соҳаларида олиб борилаётган демократик ислоҳотлардан жамиятнинг кенг хабардор бўлиши, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва маърифий савияси юксалиши жамият ва давлатни демократик янгилаш, мамлакатни модернизациялаш ва ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштиришнинг ғоят муҳим шарти бўлиб қолмоқда.


2. Чоп этилаётган журналларнинг сифати, самарадорлиги ва савияси учун жавобгарлик журналларнинг бош муассислари зиммасига юклансин.


3. Қуйидагилар юридик журналларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат ва жамият қурилишининг долзарб сиёсий-ҳуқуқий муаммолари, қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг устувор йўналишлари, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, инсоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш муаммолари кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш;

қонунийликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, профилактика ишлари ва жиноятчиликка қарши курашни ташкил қилиш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятини ёритиш;

фуқароларнинг, биринчи навбатда ёшларнинг ҳуқуқий онгини, уларнинг сиёсий маданияти ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек, одамлар онгида демократик қадриятларни шакллантиришга хизмат қиладиган материалларни чоп этиш;

нашрлар саҳифаларида юридик фан ривожига, миллий ҳуқуқ мактабини шакллантиришга, юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга оид долзарб муаммолар бўйича мунозаралар ташкил қилиш;

қонун ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини, халқаро ҳуқуқни ривожлантириш, унинг нормаларини миллий қонунчиликка татбиқ этишнинг долзарб муаммоларини ёритиш.


4. Адлия вазирлиги, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, юридик журналларнинг бошқа муассислари ва таҳрир ҳайъатлари бир ой муддатда:

журналларнинг таҳририятларини чуқур ҳуқуқий билимларга ва оммавий ахборот воситаларидаги зарур иш тажрибасига эга бўлган, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг, давлат-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг моҳиятини, мақсадли вазифаларини англайдиган юқори малакали кадрлар билан таъминласин;

таҳририят ходимлари ва фаол муаллифлар меҳнатини чоп этилаётган материалларнинг юксак сифатли бўлиши ҳамда таҳририятлар жамоалари олдида турган вазифаларнинг бажарилиши учун уларнинг масъулиятини оширишни таъминлаш имконини берадиган моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин;

юридик журналларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таҳрир ҳайъатларининг замонавий талаб ва андозаларни ҳисобга олган ҳолда журналларнинг бадиий савиясини ошириш, уларни расмийлаштириш ҳамда дизайни сифатини яхшилаш мақсадида журналистлар, ёзувчилар, рассомлар ижодий уюшмалари билан мустаҳкам ҳамкорлигини ўрнатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

илмий-тадқиқот, таълим муассасалари билан биргаликда журналларнинг фаолиятига, давлат-ҳуқуқий ва суд тизимларини ислоҳ қилиш мақсад ва вазифаларини амалга оширишнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилишга етакчи ҳуқуқшунос олимлар, тарихчилар, иқтисодчилар, социолог ва файласуфлар жалб этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги юридик журналларнинг электрон версиялари (сайтлари)ни яратиш ва уларни глобал Интернет тармоғида жойлаштиришда мазкур нашрларга ёрдам кўрсатсин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоат бирлашмалари билан биргаликда юридик журналларнинг мақолаларидан мамлакатнинг муайян йўналишдаги олий ўқув муассасалари, коллежлари, лицейлари, мактаблари ва бошқа тарбия муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнида фойдаланишни таъминласин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 41-42-сон, 315-модда.





























































Время: 0.0561
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск