ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Матбуотни тарқатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.1999 й. 418-сон "Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.1999 й.

N 418



ВАҚТЛИ МАТБУОТНИ ТАРҚАТИШ

КОРХОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг ягона тармоғини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини чакана савдо ҳамда обуна орқали матбуот маҳсулоти билан таъминлаш, уни етказиб беришни жадаллаштириш ва унинг нархини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, "Матбуот тарқатувчи" ва "Матбуот тарқатиш маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятлари, вақтли матбуотни тарқатиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг "Матбуот тарқатувчи" ва "Матбуот тарқатиш маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятлари негизида "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

- республика аҳолисининг ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси вақтли матбуотига бўлган эҳтиёжини қондириш;

- вақтли нашрларга бўлган эҳтиёж маркетинги ва мониторингини ташкил этиш;

- вақтли матбуотни чакана савдо дўконлари тармоғи ва вақтли матбуотни тарқатувчилар орқали тарқатишни таъминлаш;

- чакана савдо дўконлари тармоғини оқилона ва самарали жойлаштириш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари билан биргаликда вақтли матбуот истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилишини, шунингдек, вақтли матбуотга обуна бўлишни ташкил қилиш ва унинг алоқа бўлимлари тармоқлари орқали сотилишини таъминлаш.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

- "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси очиқ акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади, унинг устав фонди 1-иловага* мувофиқ "Матбуот тарқатувчи" ва "Матбуот тарқатиш маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятлари мол-мулки, шунингдек, акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар мол-мулкидаги давлат улушининг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади;

- "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компаниясининг хўжалик фаолияти, шу жумладан, унинг ижро этувчи аппарати харажатлари хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш ва бошқа даромадлар ҳисобига маблағ билан таъминланади;

- "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси "Матбуот тарқатувчи" ва "Матбуот тарқатиш маркази" ёпиқ акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

- "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси компания таркибига кирувчи корхоналарни ушбу корхоналарнинг унга тегишли пакетлари (улушлари)га мувофиқ бошқаради. Бунда компания шўъба корхоналар бўйича йиғма баланс тузади.


4. "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасига ва унинг ходимларининг чекланган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) сони 33 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмасига 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига мувофиқ бюджет ташкилотларидан бўшайдиган енгил автомобилларни, улардан вақтли нашрларни етказиб беришда мақсадли фойдаланиш учун, шакллантириладиган устав жамғармасидаги давлат улуши сифатида вақтли матбуотни тарқатувчи корхоналар балансига 4-иловага* мувофиқ берсин.


6. "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси акциялар пакетини тарқатишнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

давлат улуши - 26 фоиз;

меҳнат жамоаси улуши - 25 фоиз;

эркин сотиладиган, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиладиган улуш - 49-фоиз.


7. Нашриётларга, газета ва журналлар таҳририятларига "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси билан вақтли матбуотни тарқатиш юзасидан бош битим тузишни таъминлаш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан вақтли матбуотни ва китоб маҳсулотини айирбошлаш, тарқатиш бўйича ҳукуматлараро битимлар тузиш юзасидан белгиланган тартибда уч ой муддатда таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси корхоналари томонидан топшириладиган нақд пул маблағларини инкассация қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни, кўрсатилган хизматлардан фойда олишни кўзламаган ҳолда, амалдаги харажатларнинг қопланишини таъминлайдиган тариф ставкаси доирасида қўллаш тавсия қилинсин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари алоқа бўлимлари, вақтли матбуот сотиладиган савдо тармоқларини одамлар гавжум жойларда, жамоат жойларида, янги объектлар барпо этиладиган ҳудудларда қуришни назарда тутсинлар.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.






































Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск