Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.1999 й. 484-сон "Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.1999 й.

N 484



ФАРҒОНА "АЗОТ" ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

БИРЛАШМАСИДА КОНЦЕНТРАЦИЯЛАНМАГАН

АЗОТ КИСЛОТАСИ ВА АММИАКЛИ СЕЛИТРА

ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ

ТУГАЛЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг аммиакли селитрага бўлган эҳтиёжини, уни экспортга етказиб беришни таъминлаш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 мартдаги 129-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида йилига 360 минг тонна концентрацияланмаган азот кислотаси ва 450 минг тонна аммиакли селитра ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар қурилишини тугаллаш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасига "МБНС" (Чехия) фирмаси билан техник ҳужжатларни тайёрлаш, асбоб-ускуналар, материаллар етказиб бериш, шефмонтаж ишларини ва асосий ишлаб чиқаришларнинг технологик асбоб-ускуналарини ишга туширишга техник раҳбарликни амалга ошириш юзасидан қиймати 50660 минг АҚШ доллари бўлган контракт тузишга рухсат этилсин.


3. Қуйидагилар:

- Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси -концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилишининг бош буюртмачиси этиб;

- "Фарғонасаноатхўжаликқурилиш" акциядорлик жамияти - ушбу ишлаб чиқариш қурилиши бўйича бош пудратчи этиб;

- "Ўзкимёсаноатлойиҳа" институтининг Чирчиқ филиали - бош лойиҳаловчи этиб;

- ишлаб чиқаришларни лойиҳалаш, қуриш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш муддатлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

5. Махфий.

7. Молия вазири "ING Barings" банкига ва  "EGAP" экспорт-кредит агентлиги-Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасининг жалб этиладиган кредитлар юзасидан мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари юзасидан, кредит битимига илова билан белгиланган шакл бўйича, юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


9. Белгилансинки, Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси учун ушбу лойиҳани амалга ошириш даврида фойда солиғини ҳисоблаш чоғида солиқ солинадиган база мазкур лойиҳа бўйича олинадиган кредитларни ва унга хизмат кўрсатиш чиқимларини тўлашга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилади.


10. Қуйидагилар:

- Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмаси - концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилиши юзасидан "МБНС" фирмаси билан тузиладиган контрактга мувофиқ келтириладиган импорт асбоб-ускуналар, хом-ашё, материаллар, техник ҳужжатлар учун божхона божлари тўлашдан;

- қурилишда қатнашувчи пудрат ташкилотлари-ушбу лойиҳа бўйича импорт асбоб-ускуналар ва материаллар (ишлар ва хизматлар) учун божхона божлари тўлашдан;

- "ING Barings" банки, "EGAP" экспорт-кредит агентлиги ва "МБНС" фирмаси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги норезидентлардан ундириладиган даромад солиқларини тўлашдан озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасидаги концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни тиклашни белгиланган тартибда келишиб олсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































































Время: 0.2299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск