Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2006 й. ПҚ-317-сон "Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2006 й.

N ПҚ-317



АҲОЛИ ЎРТАСИДА ОЛИБ

БОРИЛАЁТГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ВА   ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ   ИШЛАРИНИНГ

ТАЪСИРЧАНЛИГИ ВА САМАРАСИНИ ОШИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб этиш, дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган сиёсий жараёнларга нисбатан юртдошларимизда онгли муносабатни, фаол гражданлик позициясини шакллантириш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида муайян ишлар амалга оширилмокда.

Шу билан бирга, жойларда бу масалада эскича ёндашувлар, расмиятчилик ва юзакилик ҳолатлари ҳам кўзга ташланаётганини қайд этиш лозим. Ўтказилаётган аксарият тадбирларнинг маъно-мазмуни ва савияси бугунги кун талабларига жавоб бермайди, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланиш ва ўзгаришлар моҳиятини ҳаётий мисоллар орқали очиб бериш, миллий манфаатларимизга қарши қаратилган турли информацион хуружларга нисбатан таъсирчан ва ҳужумкор тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда сусткашликка йўл қўйилмокда.

Бу борада белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш, илмий ва ижодий зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг бу ишлардаги иштирокини кучайтириш мақсадида:


1. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури 1-иловага*, мазкур дастурни амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси (Ш. Мирзиёев);

бир ҳафта муддатда Республика "Маънавият ва маърифат" кенгаши томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирларни бажариш бўйича амалий иш режаси ишлаб чиқилиб, қабул қилинишини таъминласин;

дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда аҳоли билан жонли мулоқот ва суҳбатлар, бевосита фикр алмашувлар ўтказиш, тарғибот-ташвиқот ишларини аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли тилда, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратсин.


3. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) Илова берилмайди.





































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск