ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2006 й. ПҚ-289-сон "Хитой Ҳалқ Республикаси Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланиб "Онкология марказларини ташхис ускуналари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2006 й.

N ПҚ-289



ХИТОЙ ҲАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИДАН

ФОЙДАЛАНИБ "ОНКОЛОГИЯ МАРКАЗЛАРИНИ

ТАШХИС УСКУНАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Хитой Ҳалқ Республикаси (ХХР) Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланиб "Онкология марказларини ташхис ускуналари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳаси (бундан буён матнда - лойиҳа)ни амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзмедэкспорт" ташқи иқтисодий корхонаси билан "China National Technical Import & Export Corporation" (ХХР) корпорацияси ўртасида ХХР Ҳукуматининг 5 йиллик имтиёзли даврини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 20 йил муддатга бериладиган имтиёзли кредити ҳисобига молиялаштириладиган 2498 минг АҚШ доллари миқдоридаги 45 та ташхис ускуналарини етказиб бериш ва уларни 15 та онкология марказлари (диспансерлари)да ўрнатиш тўғрисида контракт тузилгани;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ХХР Эксимбанки ўртасида 2005 йил 1 ноябрда мазкур лойиҳа бўйича якка тартибдаги қарз битими имзолангани;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 майдаги 181-ф-сонли фармойиши билан лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. ХХР Ҳукуматининг имтиёзли кредитини тўлашнинг прогноз жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, мазкур контрактни молиялаштириш ХХР Эксимбанки кредит маблағларини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул бўлган ижрочи агентлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

асосий қарзни узиш, фоизлар, воситачилик ҳақини тўлаш, кредит хизмати ва молиялаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

тўловлар хитой юани жорий курси бўйича АҚШ долларида амалга оширилади.


5. Кредит маблағлари ҳисобидан ҳарид қилинадиган ускуналардан мақсадли ва самарали фойдаланиш масъулияти Соғлиқни сақлаш вазирлигига (Ф. Назиров) юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳа доирасида харид қилинадиган ускуналарни етказиб беришдан олдин онкология марказлари (диспансерлари)да уларни ўрнатиш учун тегишли хоналар тайёрлашни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ХХР Эксимбанки кредит маблағларини қайта молиялаш бўйича кредит шартномасини тузсин.


8. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат беришга вакил қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бериладиган ҳукумат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосани расмийлаштирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг визалари ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш, уларнинг муддатини узайтириш расмийлаштирилаётганда улар давлат божи, консуллик ва бошқа йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.










































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск