ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2011 й. ПФ-4364-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.09.2011 й.

N ПФ-4364



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА     ПАСПОРТ     ТИЗИМИ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар тугатилсин:

республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилишга рухсат бериш тартиби;

республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик пропискага қўйиш тартиби, уларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиш жойида ҳисобга олиш тартибини жорий этган ҳолда;

республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш масалаларини кўриб чиқувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссиялар.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг бўлиш жойларидаги ички ишлар идоралари томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фуқароларнинг доимий прописка қилинишга бўлган ҳуқуқларига, шунингдек мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан доимий ва тизимли назоратни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, шунингдек идоравий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.


6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Б.А. Коканбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 21 сентябрдаги

ПФ-4364-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонида:


3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" ҳамда "вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари" сўзлари тегишли равишда "Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, вилоятлар ҳокимликлари" ҳамда "ва вилоятлар ҳокимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати қонун билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан айрим минтақаларда прописканинг бошқача тартиби жорий этилиши мумкин".


2-иловада:


9-банднинг бешинчи хатбошидаги "ҳужжатларни кўриб чи??анлик ва расмийлаштирганлик учун" сўзлари "ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби учун" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошида ва 11-банднинг биринчи хатбошидаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳар" сўзлари "вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони 1-иловасининг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати қонун билан тасдиқланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 38-сон, 386-модда


































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск