ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2011 й. ПФ-4305-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.05.2011 й.

N ПФ-4305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ АМАЛДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

МОНИТОРИНГИ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг қонун лойиҳаларини экспертиза қилиш, қонун ижодкорлиги фаолиятини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ахборот-таҳлилий, ташкилий фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг қоидаларини изчиллик билан татбиқ этиш мақсадида:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-3590-сонли Фармонида белгиланган вазифалар билан бир қаторда, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (кейинги ўринларда - Институт) фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотлар жараёнини, ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципининг ҳаётга изчил татбиқ этилишини тизимли таҳлил қилиш, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқларининг мустақиллиги ва эркинлигини кучайтириш, уларнинг келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини, улар ўртасида мувозанатни таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳокимиятнинг ижро этувчи тармоғини ислоҳ қилиш ва демократлаштириш масалаларини комплекс ўрганиш, айрим ҳокимият ваколатлари ва функцияларини марказий давлат ҳокимияти органларидан, ҳукуматдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, сиёсий партияларнинг парламентдаги фракциялари, жойлардаги депутатлик гуруҳларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини чуқур ўрганиш; сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини шакллантиришдаги, ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали парламент, депутатлик назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

жамиятда демократия ва адолатни таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида суд ҳокимияти мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, судни инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза ва ҳимоя этишга хизмат қиладиган давлатнинг том маънодаги мустақил институтига айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳокимиятлар бўлиниши принципини ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг самарали тарзда келишилган ҳолда фаолият юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини тизимли ўрганиш, ушбу тажрибадан глобаллашув шароитида жаҳонда рўй бераётган демократик жараёнларни чуқурлаштиришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда давлат қурилиши тизимида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Белгилаб қўйилсинки, Институт ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида:

қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларида қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ҳамда қонун лойиҳалари бўйича баҳолар ва хулосаларни тайёрлайди; амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси мониторингини амалга оширади, унинг натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар ва баҳолар тайёрлайди;

марказда ва жойларда ҳокимиятнинг вакиллик, ижро этувчи ва суд тармоқлари органларининг фаолияти мониторингини амалга оширишда, уларнинг фаолият юритиш самарадорлигини ошириш ва улар ўртасида таъсирчан ҳамкорликни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

қонун ҳужжатларининг аҳоли ва ижрочиларга етказилиши амалиётини ўрганишни, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолияти, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонун ҳужжатларига мувофиқлиги мониторингини ташкиллаштиради;

ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан парламент, депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича фаолиятнинг тизимли мониторингини, унинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни таъминлайди;

мамлакатда ҳақиқий кўппартиявийлик тизимининг ривожланиш жараёнлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари, депутатлик гуруҳлари фаолияти мониторингини амалга оширади, мамлакат парламентида фракциялараро рақобатни профессионал ва предметли асосда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, давлат ва жамият қурилишидаги қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳақидаги маълумотларнинг ахборот банкини шакллантиради;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштиришга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг ва мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга оид долзарб муаммоларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишларнинг мақсадли комплекс дастурларини мувофиқлаштириш, тайёрлаш ҳамда амалга оширишни таъминлайди; илмий тадқиқот натижаларидан давлат ва жамият қурилиши амалиётида, қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланишни ташкиллаштиради.


3. Белгилансинки, Институт зиммасига юклатилган вазифалар, функциялар ва ваколатлар, биринчи навбатда, қонун ҳужжатлари ҳамда уларга тенглаштирилган ҳужжатлар лойиҳаларини мониторинг ва тизимли таҳлил қилиш жараёни, шунингдек қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий нормаларнинг бажарилиши устидан доимий назорат қилиш орқали амалга оширилади.


4. Институт Устави, янги тузилмаси ва штатлар жадвали 1, 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, молия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий суди ва Олий хўжалик суди, бошқа вазирлик ва идораларининг статистика ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-3590-сонли Фармонига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси М. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 4 майдаги

ПФ-4305-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институтининг

ТУЗИЛМАСИ







































Илмий-

мувофиқлаш-

тирувчи кенгаш




Директор




Умумий бўлим

4















































































Директор ўринбосари










































































































Мониторингни

ташкил этиш ва

таъминлаш бўйича

йиғма мувофиқ-

лаштириш бўлими


9


Давлат ва жамият

қурилиши

соҳасидаги қонун

ҳужжатлари монито-

ринги бўлими


5



Ижтимоий-

иқтисодий

ривожланиш

соҳасидаги қонун

ҳужжатлари монито-

ринги бўлими

7




Суд-ҳуқуқ соҳаси

ва инсон ҳуқуқ ва

эркинликларини

ҳимоя қилишга оид

қонун ҳужжатлари

мониторинги бўлими

7



Мудофаа ва

хавфсизлик

масалалари бўйича

қонун ҳужжатлари

мониторинги бўлими


2
























































Мониторинг

жараёнининг

маълумотлар

базасини

тизимлаштириш

ва шакллантириш

бўйича ахборот-

таҳлил гуруҳи































Халқаро-ҳуқуқий

тадқиқотлар бўлими

4




Ижро этувчи, қонун

чиқарувчи ва суд

ҳокимияти тармоқлари

ҳамкорлиги масалаларини

ўрганиш бўлими

5



Ҳокимият

вакиллик органлари

ва кўппартиявийлик

тизими ривожланиши

масалаларини ўрганиш

бўлими

5



















































































Жами: 50 бирлик,

шу жумладан, илмий ходимлар: 44 бирлик.












































  

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 4 майдаги

ПФ-4305-сон Фармонига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институтининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номланиши

Сони

             


Директор

- 1

Директор ўринбосари

- 1

                      


Мониторингни ташкил этиш ва таъминлаш бўйича йиғма мувофиқлаштириш бўлими

5

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 2

Етакчи илмий ходим

- 2

                     


Мониторинг жараёнининг маълумотлар базасини тизимлаштириш ва шакллантириш бўйича ахборот-таҳлил гуруҳи

4

Гуруҳ раҳбари

- 1

Бош мутахассис

- 1

Етакчи мутахассис

- 2

                   


Давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими

5

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 2

Етакчи илмий ходим

- 2

                       


Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими

7

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 2

Етакчи илмий ходим

- 4

                      


Суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими

7

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 2

Етакчи илмий ходим

- 4

                          


Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қонун ҳужжатлари мониторинги бўлими

2

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 1

                     


Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар бўлими

4

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 1

Етакчи илмий ходим

- 2

                       


Ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ҳамкорлиги масалаларини ўрганиш бўлими

5

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 2

Етакчи илмий ходим

- 2

                          


Ҳокимият вакиллик органлари ва кўппартиявийлик тизими ривожланиши масалаларини ўрганиш бўлими

5

Бўлим бошлиғи

- 1

Бош илмий ходим

- 2

Етакчи илмий ходим

- 2

                    


Умумий бўлим

4

Бўлим мудири

- 1

Бош бухгалтер

- 1

Девонхона мудири

- 1

Кадрлар бўйича катта инспектор (кассир)

- 1

                        


Жами

50

шу жумладан, илмий ходимлар

44

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 4 майдаги

ПФ-4305-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2005 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида"ги

ПФ-3590-сонли Фармонига киритилаётган ўзгартишлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-3590-сонли Фармонининг 2-бандида:

биринчи хатбоши ва 1, 2 ва 2а-иловалар чиқариб ташлансин;

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 19-сон, 188-модда.












































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск