ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2005 й. ПФ-3590-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.04.2005 й.

N ПФ-3590



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ АМАЛДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

МОНИТОРИНГИ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Парламент тизими ислоҳ этилганлиги ва икки палатали парламент тузилганлиги, қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш тартиби ва технологияси ўзгартирилгани муносабати билан, қонун ижодкорлиги иши сифатини ошириш ва унинг барча босқичларида эксперт баҳолари ролини кучайтириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти мақомини аниқлаш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти мақоми ўзгартирилсин, у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (кейинги ўринларда - Институт деб юритилади) этиб қайта ташкил қилинсин.


2.

Белгилансинки, Институт:

юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисоб беради;

Институт директори, Институт директорининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар;

Институт фаолиятига умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати томонидан амалга оширилади.

3. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

қонун лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида чуқур асосланган эксперт баҳолари ва хулосаларини тайёрлаш;

мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилишини тизимли таҳлил этиш, Ўзбекистан Республикаси Конституциявий суди билан мустаҳкам ҳамкорликда қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва унинг ўтиши борасида қонунда белгиланган тартиб ҳамда таомилларга риоя этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

қонунларда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг норма ва қоидалари тўлиқ рўёбга чиқарилиши ҳамда уларнинг қўлланиши, шунингдек қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғланиши, комплекслилиги ва уйғунлиги мониторинги;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш; қонунларнинг лойиҳаларида умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тамойиллари ҳамда нормалари устуворлигига риоя этилишини таҳлил қилиш;

хорижий парламентлар, айнан шундай қонун ҳужжатлари мониторинги институтларининг иш тажрибасини ўрганиш ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятида ана шу тажрибадан фойдаланиш бўйича тавсияномалар бериш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С. Раҳимов);

2005 йилдан бошлаб ҳар йили илм-фанга кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Институтни таъминлаш, техника билан жиҳозлаш ва унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун маблағ ажратсин;

Институтга 2005 йилда ташкилий техника, компьютерлар сотиб олиш, ахборот матбаа нашрларига обуна ташкил қилиш учун Институтнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан маблағ ажратсин.


5. Давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Институт ходимларига жорий этилсин ҳамда 3-иловага* мувофиқ Ягона тариф сеткаси бўйича ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқлансин.

Институт директори мақоми, меҳнат ҳақи, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосарига, директор ўринбосари эса - Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг бош консультантига тенглаштирилсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шароитлари Институт ходимларига жорий этилсин.


6. Институт қуйидаги манзил бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносига жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси белгиланган тартибда Институтнинг жойлашувини, унинг офис мебели, компьютер техникаси ҳамда Институт ишини ташкил қилиш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини, белгиланган лимитларга мувофиқ транспорт воситалари ажратиб берилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бир ой муддатда Институтни белгиланган тартибда алоқа, жумладан ҳукумат алоқасининг зарур турлари ва воситалари билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет эллардаги айнан шундай институтлар ва ташкилотлар билан халқаро мулоқотларни амалга оширишда Институтга ёрдам кўрсатсин.


9. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари Институт томонидан уставдаги вазифаларни бажариш учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-таҳлил ҳисобот материалларини Институт сўровномаси бўйича тақдим этсинлар.


10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Институтни ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий мавзулардаги нашрлар билан унинг кутубхонасини таъминлаш учун 1 нусхадан матбаа ва китоб маҳсулотининг назорат нусхаларини бепул олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин.


11. Институт Ўзбекистон Республикаси қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бир нусхадан юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


12. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби Р. Мирзаев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 100-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 3-4-сон, 130-модда








































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск