ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2000 й. 221-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2000 й.

N 221



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ, СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ

ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШНИНГ ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 1996 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ

147-СОН ҚАРОРИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 25, 25-а, 25-б-иловалардаги "катта инспектор" ва "инспектор" сўзлари "I тоифали иш юритувчи котиба" ва "II тоифали "иш юритувчи котиба" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ўз тузилмаларида юқорида кўрсатиб ўтилган лавозимлар бўлган давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ўзларининг штат жадвалларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари лавозимларнинг умумтармоқ ва тармоқ малака маълумотномаларини ишлаб чиқишда мазкур қарор билан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари раҳбарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов


























Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск