ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2000 й. 253-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2000 й.

N 253



"ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ" АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА,


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Телекоммуникациялар соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 28 июндаги ПФ-2647-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика телекоммуникациялар тизимини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг бошланғич устав сармояси унга:

- "Маҳаллий Телеком" ва "Халқаро Телеком" акциядорлик компаниялари мол-мулкини;

- компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш ҳисобига шакллантирилади.

4. "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг устав фонди таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


5. Телекоммуникациялар хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тугатилаётган "Маҳаллий Телеком" ва "Халқаро Телеком" акциядорлик компаниялари таркибига кирган 4-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар ўз фаолиятини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида мустақил амалга ошириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан биргаликда:

- бир ой муддатда "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг таъсис мажлиси белгиланган тартибда ўтказилишини, раҳбар органлари тузилишини ва унинг устави тасдиқланишини таъминласин;

- 2001 йил 1 январгача мустақил баҳолаш компанияларини жалб қилган ҳолда "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг устав жамғармасига берилаётган мол-мулк қийматини ва акциялар пакетларини баҳоласин, шунингдек "Ўзбектелеком" компанияси акцияларини хорижий инвесторларга сотишга тайёрлаш учун халқаро молиявий маслаҳатчини жалб этсин;

- 2001 йил 1 апрелгача "Ўзбектелеком" компаниясининг хорижий инвесторларга сотишга мўлжалланган акциялари пакетларини тендер савдоларига қўйсин.


7. Ҳукумат қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 июндаги

253-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Маҳаллий Телеком" ва "Халқаро Телеком"

акциядорлик компаниялари таркибидан чиқариладиган

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

тизимида фаолият кўрсатувчи корхоналар

РЎЙХАТИ

I. ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ

Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхонаси

Шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоқларини бошқариш маркази



II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

"Алоқаинвест"

"Саноаталоқа"

"РRENOS" ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик бюроси

"Автоалоқа"

"Электралоқатаъминот"

“Ўзимпексалоқа”



III. ҚЎШМА КОРХОНАЛАР

"Алоқа-ДЭУ"

"Камалак-ТВ"

"Ўздунробита"

"Ўзйўлдошалоқа"






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 июндаги

253-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарори 4-банди 2-хатбошининг биринчи жумласи, 5-бандининг 3-хатбоши, қарорга 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б-иловалар,  6-илова 1-бўлимининг 1 ва 2-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Удинет" қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти шарт-шароитлари тўғрисида" 1997 йил 20 октябрдаги 479-сон қарори.

III бўлимдаги "Маҳаллий Телеком" акциядорлик компанияси" ва "Халқаро Телеком" акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

III бўлим "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси" сўзлари билан тўлдирилсин;


IV бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"IV. Акциядорлик жамиятлари

"Алоқаинвест"

"Саноаталоқа"

"РRENOS" ихтисослаштирилган лойиҳа-конструкторлик бюроси

"Автоалоқа"

"Электралоқатаъминот";


кўрсатиб ўтилган илова қуйидаги таҳрирдаги V ва VI бўлимлар билан тўлдирилсин:

“V. Қўшма корхоналар

"Алоқа-ДЭУ"

"Бўзтон"

"Камалак-ТВ"

"Рубикон"

"Ўздунробита"

"Ўзмақом"

"Ўзйўлдошалоқа"

VI. Молиявий инфратузилмани ташкил этиш

"Аломат аудит" аудиторлик фирмаси

"Алском" суғурта компанияси

"Алоқабанк" республика акциядорлик-тижорат банки.

Шунга ўхшаш ўзгартиришлар 1а-иловага ҳам киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 5 ва 5а-иловалардаги "Хабар" газетаси (компаниянинг уюшган аъзоси)" ва  "Хабар" газетаси" сўзлари тегишлича чиқариб ташлансин.













































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск