ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Автоёнилғи қуйиш шохобчалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.1998 й. 397-сон "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.1998 й.

N 397



АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛFИСИ

ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИНГ ИШИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ     ВА     РЕСПУБЛИКА

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларни сотишда қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

4. Белгилаб қўйилсинки:

автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар (автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобча эгалари) билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида, белгиланган тартибда берилади;

нефть маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома АЁҚС эгалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа хавфсизлиги давлат қўмитаси, "Ўзнефтгазинспекция", Ўзбекистон Республикаси Фавақулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги бошқамалари, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмаларининг АЁҚС меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талаблари, ёнғинга қарши талаблар, нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари мавжудлиги тўғрисидаги тегишли хулосалари тақдим этилган ҳолда тузилади;

АЁҚШ ходимлари белгиланган тартибда техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва билимларини текширишдан ўтишлари лозим.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда АЁҚШларни санитария, экология, ёнғин хавфсизлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат қиладилар ва тўлиқ жавоб берадилар.

5 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасининг, шунингдек хусусий автомобиль ёнилгиси қуйиш шохобчалари эгаларининг автомобиль енилгиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар уюшмалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг иш тартиби бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;

хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг талаб қилинадиган нефть маҳсулотлари ҳажмлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш ҳамда уларни етказиб бериш юзасидан "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси бўлинмалари билан шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритиш;

хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари манфаатларини ҳимоя килиш ва уларни Қорақалпғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ифодалаш;

хорижий инвестицияларни ҳамда ватанимиз юридик ва жисмоний шахслари мабларларини автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш ва реконструкция қилишга жалб этиш.


6. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ҳамда Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комплекслари, ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари бир ой муддатда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларининг таъсис конференцияларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар, қонунчиликда белгиланган тартибда раҳбар ва ижро этувчи органларини сайлашда кўмаклашсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси тизимининг нақд пулга нефть маҳсулотлари сотувчи ишлаб турган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини 4-иловага мувофиқ 1998 йил охиригача ва 1999 йилда хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган тартибда ким ошди савдолари орқали ва тендер асосида автомобиль ёнилгиси қуйиш шохобчаларини, улар жойлашган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага берган ҳолда ва ер участкалари билан биргаликда жисмоний ва юридик, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, маблағлар манбалари юзасидан декларация талаб қилмасдан, сотсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зарур тартибни ҳамда автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларининг мазкур карорга 1-иловада баён қилинган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ички ишлар органлари ва бўлинмаларининг масъулиятини оширсин.


10. Ҳукуматнинг айрим қарорларга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорининг 1-бандидан, шунингдек мазкур қарор билан тасдикланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги Низомнинг 1-бандидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида" сўзлари чикариб ташлансин.


11. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнилги-мойлаш материалларини сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидаларининг 8 ва 20-бандлари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги Низомга илова;

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 сентябрдаги 433-фм фармойишига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.

Қарорнинг бажарилиши тўғрисида 1998 йил ноябрда ва 1999 йил январда ахборот берилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 18 сентябрдаги

397-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси тизимининг накд пулга нефть

маҳсулотлари сотувчи автомобилларга ёнилғи қуйиш

шохобчаларини хусусийлаштириш

ЖАДВАЛИ

N

Минтақалар

номи


АЁҚШ сони


Хусусийлаштирилиши керак


Жами


шу жумладан


Жами


шу жумладан


хусусийлаш-

тирилган


хусусийлаш-

тирилмаган


1998 йил

охиригача


1999 йил

I ярим

йилида


1999 йил

II ярим

йилида


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


60

47

13






Вилоятлар:









2.

Андижон


64

44

20

11

3

4

4

3.

Бухоро


41

25

16

6

2

2

2

4.

Жиззах


61

50

11

6

1

2

2

5.

Қашқадарё


91

63

28

11

3

4

4

6.

Навоий


41

16

25

15

5

5

5

7.

Наманган


57

40

17

3

1

1

1

8.

Самарқанд


109

84

25

13

4

4

5

9.

Сурхондарё


74

50

24

9

3

3

3

10.

Сирдарё


40

27

13





11.

Тошкент


69

47

22

11

4

3

4

12.

Тошкент ш.


48

21

27

20


10

10

13.

Фарғона


86

64

22

13

4

4

5

14.

Хоразм


46

34

12






Жами:


887

612

275*

117

30

42

45

     

    

*) Изоҳ: Хусусийлаштирилмаган 275 АЁҚШдан 158 таси нефть маҳсулотларини ягона давлат патталари бўйича сотади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 9, 35-модда.




















































Время: 0.1396
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск