ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2000 й. 266-сон "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2000 й.

N 266


"АМАНТАЙТАУ ГОЛДФИЛДС"

ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Навоий вилоятидаги Амантайтау конининг руда майдонини саноат йўли билан ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Оксус Рисурсис Корпорейшн" компанияси (Буюк Британия) "Лонро" компанияси (Буюк Британия), шунингдек Халқаро молия корпорацияси харажатларини қоплаганлиги ва "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасида хорижий инвестор сифатида қатнашиш ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасининг ресурс базаси ўзгарганлиги муносабати билан  "Оксус Рисурсис Корпорейшн" ва Ўзбекистон томонининг устав жамғармасидаги улуши, 11 627 910 АҚШ долларига тенг устав жамғармаси миқдори ўзгартирилмасдан, 50 фоиздан этиб белгиланади;

қўшма корхона устав жамғармаси "Оксус Рисурсис Корпорейшн"нинг пул маблағлари ҳисобига   қўшимча равишда кўпайтирилади;

қўшма корхона устав жамғармаси қўшимча равишда кўпайтирилганда Ўзбекистон томонининг акциялари пакетлари миқдори илгари қўшилган улушларни "Оксус Рисурсис Корпорейшн" компаниясининг улушига мутаносиб равишда индексация қилиш йўли билан 50 фоизга тенг бўлиб қолади.


3. "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонаси лойиҳасининг 1-иловага* мувофиқ асосий техник-иқтисодий параметрлари маълумот учун қабул қилинсин.


4. "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонаси муассисларининг лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар:

биринчи босқичнинг сармоя харажатлари 53,1 млн АҚШ долларини ташкил этиши ва  "Оксус Рисурсис Корпорейшн" компанияси томонидан ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига тўғридан-тўғри инвестициялар сифатида амалга оширилиши;

иккинчи босқичнинг қиймати, маблағ билан таъминлаш манбалари ва уни амалга ошириш шарт-шароитлари лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари асосида 2001 йилда белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги  мазкур лойиҳани Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига маблағ  билан таъминланадиган лойиҳалар бўлимининг аниқ рўйхатлар қисмига, 2000 йилда 5 млн АҚШ доллари миқдорида ўзлаштириш прогнози билан, киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар  қўмитаси  "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасига лойиҳа ҳудуди доирасида геология-қидирув ишлари олиб бориш ва фойдали қазилма бойликларни қазиб олиш ҳуқуқини берган ҳолда ер ости бойликларидан фойдаланишга белгиланган тартибда лицензия берсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Навоий кон-металлургия комбинати билан биргаликда  "Амантайтау Голдфилдс"  қўшма корхонасига ахборот ва лойиҳа ҳудудида геология-қидирув ишларини олиб боришга ва конларни қазишга ҳуқуқлар берилишини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


10. Навоий вилояти ҳокимлиги  "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасига қўшма корхона фаолияти учун зарур бўлган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берсин.


11. Ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси нинг Раиси                                           И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 11 июлдаги

266-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш масалалари тўғрисида" 1994 йил 22 сентябрдаги 477-сон қароридаги:

2-банднинг биринчи хатбоши ва 6-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

4-банднинг биринчи хатбошидаги "уни ташкил этиш тўғрисида 1993 йил 24 ноябрдаги шартномада назарда тутилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасининг ўзбекистонлик қатнашчилари ўртасида ваколатларни ва дивидендларни тақсимлаш тўғрисида" 1994 йил 22 сентябрдаги 478-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қўшма корхона фаолиятидан олинган Ўзбекистон томонига тегишли 50 фоиз миқдоридаги дивидендлар қуйидаги тартибда тақсимлансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (республика бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига) - 32,5 фоиз;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига - 14 фоиз;

Навоий кон-металлургия комбинатига - 3,5 фоиз.

Қўшма корхонанинг Ўзбекистон томони қатнашчилари ўртасидаги бошқа ўзаро муносабатлар улар ўртасида тузилган битимлар билан тартибга солинади".

























Время: 0.1512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск