ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 09.12.2013 й. 2013-11-сон "Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.12.2013 й. 1911-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.2013 й.

N 1911-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

09.12.2013 й.

N 2013-11


БУЙРУҒИ



"Акциялар эгалари реестри ва корпоратив

облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 354-модда) ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 61-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 477-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сон "Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                                             Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



"Акциялар эгалари реестри ва корпоратив

облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги

низомни   тасдиқлаш   ҳақида"ги   буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги "Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "телефон" деган сўз "телефон рақами, электрон почта манзили, эмитентнинг расмий веб-сайти (улар мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 7-бандда:

иккинчи хатбоши "шунингдек" деган сўзлардан кейин "телефон рақами, электрон почта манзили," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши ", шунингдек телефон рақами ва электрон почта манзили (улар мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 16-банд ", мазкур Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


д) 19 ва 24-бандлардан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


е) 25-бандда:

иккинчи хатбошидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказий депозитарий бошқа сабабларга асосан реестрни шакллантиришни рад этишига йўл қўйилмайди.";


ж) 26-банддаги "икки иш кунидан" деган сўзлар "беш кундан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 28-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


и) 36-банддаги "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи" деган сўзлар "Марказий депозитарий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Марказий депозитарий томонидан реестрни шакллантириш фақатгина эмитентнинг барча номинал сақловчиларидан мазкур эмитент қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.";


л) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва корпоратив облигациялар бўйича даромадларни тўлаш учун реестр реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномадан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ электрон ёки қоғоз ҳужжат кўринишида тегишлича шакллантирилади.";


м) 54-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


н) 58-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили, эмитент расмий веб-сайти, шунингдек мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган бошқа маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма равишда ахборот бериши шарт.";


о) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун шакллантирилган реестр ваколатли шахсга берилгандан сўнг йигирма кун давомида Марказий депозитарий реестрнинг қоғоз шаклидаги бир нусхасини, шакллантирилган реестрга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бундай ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.";


п) 69-банддаги "тақдим этмаслиги" деган сўзлар "тақдим этишни асоссиз рад этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 675-модда
































Время: 0.1854
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск