Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Молия вазирлигининг 106-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-45-сон, Марказий банк Бошқарувининг 320-В-2-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 20.11.2013 й. Қарори (АВ томонидан 20.12.2013 й. 2262-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.12.2013 й.

N 2262-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.11.2013 й.

N 106


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.11.2013 й.

N 2013-45


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

20.11.2013 й.

N 320-В-2


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек

харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси

харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 9-сон, 480-модда) ва "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 47, 2011-25 ва 23/2-сон қарори (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

      





Қарорга

ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек

харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси

харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банднинг "в" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "20" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "80" рақами "70" рақами билан алмаштирилсин.


2. 19-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда талабнома ўрнатилган тартибда раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахс, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс, шунингдек юридик шахснинг ижтимоий суғурта бўйича Комиссия раиси (вакили) томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, кейинги иш куни талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни ҳисобланади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Қуйидаги мазмундаги 19-1 - 19-15-бандлар билан тўлдирилсин:

"19-1. Биринчи маротаба талабнома билан мурожаат қиладиган юридик шахслар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида мазкур Низомнинг 4б-иловасидаги шакл бўйича Юридик шахсларни рўйхатга олиш китобига қайд этилади.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан юридик шахсларнинг ҳар бири бўйича талабномалар ва бошқа тегишли ҳужжатлар (ҳисобот, солиштирма далолатнома ва бошқалар) учун алоҳида йиғмажилд очилади.

19-2. Талабнома мазкур Низомнинг 19-6-бандида белгиланган ҳолатлардан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан қабул қилинади. Қабул қилинган талабнома маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори ходими (кейинги ўринларда масъул ходим деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 4в-иловасидаги шакл бўйича Юридик шахсларнинг талабномаларини рўйхатга олиш китобига (кейинги ўринларда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) қайд этилади ва рўйхатга олиш штамп изи босилади.

19-3. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабномаларнинг тўғрилигини, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномаларнинг асослилигини ўрганиш мақсадида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида Талабномалар, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномаларнинг асослилигини текшириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади.

Комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи - комиссия раиси;

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ўринбосари - маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори раҳбари - комиссия раиси ўринбосари;

маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори бош инспектори ҳамда пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи раҳбари - комиссия аъзолари.

19-4. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи топшириғига асосан Комиссия томонидан қуйидаги талабларга асосий эътибор қаратилган ҳолда, талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилади:

талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномаларнинг тузилиши ва расмийлаштирилиши белгиланган шаклга мувофиқлиги, шунингдек масъул шахсларнинг имзолари ва юридик шахс муҳрларининг мавжудлигига;

талабнома маълумотларининг Рўйхатга олиш китобига қайд этилган маълумотларга мувофиқлиги;

талабнома ва реестрнинг мувофиқлиги, тўловлар амалга ошириш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларнинг (зарур ҳолларда) мавжудлиги;

тўлов амалга оширилиши талаб қилинган сумма ва саналарнинг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги;

ҳисоботда кўрсатилган суммаларнинг тақдим этилган талабномаларда кўрсатилган суммалар билан, шунингдек солиштирма далолатномаларнинг молиялаштирилган маблағлар билан мувофиқлиги;

талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар, шунингдек бошқа параметрлар бўйича бошқа ҳужжатлардаги маълумотларнинг Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига тўғри киритилганлиги.

Қабул қилинган талабномалар Комиссия томонидан ҳар ойнинг 12-санасидан кечиктирмай кўриб чиқилиши лозим.

Кўриб чиқиш натижаси бўйича Комиссия ҳар бир талабнома бўйича хулоса қабул қилади ва мазкур Низомнинг 4г-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалари ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича комиссия далолатномаси расмийлаштиради (кейинги ўринларда далолатнома деб юритилади).

19-5. Комиссия томонидан тузилган далолатнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғида алоҳида йиғмажилдда сақланади.

19-6. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар белгиланган шаклда тузилмаган ва расмийлаштирилмаганда, шунингдек уларда масъул шахсларнинг имзолари ёки юридик шахснинг муҳри бўлмаганда;

талабномага реестр илова қилинмаганда;

талабнома ва илова қилинган реестр суммалари ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда;

иккиламчи 888 ШҲР ҳисобварағи мавжуд бўлмаган тақдирда (бюджет ташкилотлари бундан мустасно);

талабнома расмийлаштирилгандан сўнг унга ўзгартиришлар ва тузатишлар киритилган бўлса;

юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар ўртасида тафовут мавжуд бўлганда;

юридик шахс бирламчи ҳужжатлар топширилишидан бош тортган тақдирда;

ҳисобот ва солиштирма далолатномалар маълумотлари билан талабномалар маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлганда;

керакли ҳужжатлар белгиланган муддатдан кеч тақдим этилганда.

19-7. Комиссия томонидан ижобий хулоса қабул қилинган талабнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи секторига ижро ва тўловни молиялаштириш учун юборилади.

19-8. Ҳар ойда талабномани қабул қилишнинг сўнгги кунига қадар қабул қилинган ва Комиссия томонидан далолатнома билан расмийлаштирилган талабномалар бўйича юридик шахсларнинг жамланма талабномаси тузилади.

19-9. Жамланма талабномалар Комиссия томонидан расмийлаштирилган ҳисоботлар, солиштирма далолатномалар ва Рўйхатга олиш китобидаги ёзувларни солиштириш орқали кўриб чиқилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар тўғрилиги тасдиқлангандан сўнг Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

19-10. Жамланма талабнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими муҳри билан тасдиқланади ва талабномалардаги маълумотларнинг асослилиги тўғрисида Комиссия аъзолари томонидан имзоланган кафолат хатига илова қилиниб, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.

Жамланма талабнома билан бирга Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига Рўйхатга олиш китоби ҳам тақдим этилади.

19-11. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган жамланма талабномалар Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармасида тузилган Жамланма талабномаларнинг асослилигини текшириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи - Махсус комиссия раиси;

Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Махсус комиссия раиси ўринбосари;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими ва маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиқлари - Махсус комиссия аъзолари.

19-12. Жамланма талабномалар Махсус комиссия томонидан Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилган маълумотларни расмийлаштирилган ҳисоботлар, далолатномалар ва Рўйхатга олиш китобига киритилган ёзувлар билан солиштирилган ҳолда текшириб чиқилади, зарур ҳолларда эса юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома ёки бирламчи ҳужжатлар талаб қилинади.

19-13. Жамланма талабнома Рўйхатга олиш китоби билан солиштирилгандан сўнг, Рўйхатга олиш китобининг ҳисобот ойидаги сўнгги ёзуви талабномалар тақдим этган юридик шахсларнинг сони, талабноманинг умумий суммаси ҳақидаги ёзувлар киритилиб Махсус комиссия аъзоларининг имзолари билан ёпилади ва Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг муҳр изи билан тасдиқланади. Ёзув ёпилгандан сўнг Рўйхатга олиш китоби ёзувларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тақиқланади.

19-14. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган ва Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган жамланма талабномалар умумлаштирилади ҳамда Махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқарма муҳри билан тасдиқланган ҳолда мазкур Низомнинг 4г-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалари ҳаққонийлигини текшириш бўйича махсус комиссия далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимидаги умумлаштирилган талабномалар ҳар ойнинг 15-санасига қадар талабномалардаги маълумотларнинг асослилиги тўғрисида Махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланган кафолат хатига илова қилиниб, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этилади.

19-15. Юридик шахсларга молиялаштирилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмасининг белгиси қўйилган тўлов ҳужжатларига асосан Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилади, шунингдек маблағлар қолдиғи, кирим ва чиқимининг ҳисоби юритилади.";


4. Қуйидаги мазмундаги 21-1 - 21-5-бандлар билан тўлдирилсин:

"21-1. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган умумлаштирилган талабномаларга асосан:

жорий тўлов ойининг 15-кунигача - ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб 50% миқдоридаги суммани;

жорий тўлов ойининг 27-кунигача - амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган суммани молиялаштиради.

21-2. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари маблағларнинг икки банк иш куни давомида Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.

21-3. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари маблағларнинг тақдим этилган талабномаларга асосан икки банк иш куни давомида тегишли юридик шахсларга молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.

21-4. Юридик шахсларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари фақат Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи (вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланиши лозим.

Юридик шахсларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари мазкур Низомнинг 4д-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан тўлов ҳужжатларини рўйхатга олиш китобига қайд этилади.

21-5. Банк иш куни якуни бўйича масъул ходим томонидан тўлов ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тегишли бўлинмасининг штамп изи босилган ҳисобварақларнинг кўчирмаси алоҳида йиғмажилдга тикилади. Тўлов ҳужжатининг нусхалари тегишли юридик шахснинг йиғмажилдига тикилади.".


5. 26-банддан ", кредит уюшмалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. Қуйидаги мазмундаги 28-1 - 28-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"28-1. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳисобот ва солиштирма далолатномалар ҳисобот даврида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилган талабномалар ва молиялаштирилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилган ахборотлар билан солиштирилади.

Солиштириш ўтказилгандан сўнг, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномалар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан имзоланган ва штамп босилган ҳолда қабул қилинади.

28-2. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар Комиссия томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ҳар бир юридик шахснинг алоҳида йиғмажилдига тикилади.".


7. Қуйидаги мазмундаги 29-1 - 29-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"29-1. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтган ойда юридик шахсларни молиялаштириш амалга оширилганлиги ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига маблағлар қолдиғи тўғрисида ҳисобот тузилади. Белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобот Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этилади.

29-2. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган ойлик ҳисоботлар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимида умумлаштирилади. Жамланма ҳисобот Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этилади.".


8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда - 4д-иловалар билан тўлдирилсин.


9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш

бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат

ижтимоий суғуртаси харажатлари

бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

4б-ИЛОВА



Юридик шахсларни рўйхатга олиш

КИТОБИ








1-варақ

Т/р

Юридик

шахснинг

СТИР

рақами


Юридик шахснинг

тўлиқ номи


Манзили


Хизмат кўрсатувчи

банк МФОси


Банк номи


Банкдаги

ҳисоб

рақами


Шахсий ғазна

ҳисобварақаси


1

2


3

4

5

6

7

8

     







2-варақ


ХХТУТ


КТУТ


Телефон

рақами


Юридик шахс

раҳбарининг Ф.И.О.


Юридик шахс бош

ҳисобчиси Ф.И.О.


Рўйхатга

олинган сана


Изоҳ



9


10

11

12

13

14

15

".

     





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш

бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат

ижтимоий суғуртаси харажатлари

бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

4в-ИЛОВА



Юридик шахсларнинг талабномаларини рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р


Қабул

қилинган

сана


Юридик

шахснинг

СТИРи


Юридик

шахснинг

тўлиқ номи


Юридик

шахснинг

рўйхат рақами


Талабнома

миқдори

(суммаси)


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

".

        





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш

бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат

ижтимоий суғуртаси харажатлари

бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

4г-ИЛОВА



Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг

_____________ туман (шаҳар) бўлими (ҳудудий

бошқармаси) талабнома, ҳисобот ва солиштирма

далолатномалари ҳаққонийлигини текшириш

бўйича комиссия (Махсус комиссия)

ДАЛОЛАТНОМАСИ


"____"_______________ 20___ йил


Қуйида имзо чекувчилар томонидан ташкилотлар тақдим этган талабнома (ҳисобот, солиштирма далолатнома)ларнинг ҳаққонийлиги ўрганиб чиқилди ва текширувлар натижасига кўра қуйидагича хулоса қилинди:

Т/р


Талабнома

қабул

қилинган

сана


Юридик

шахснинг

СТИРи


Талабнома

тақдим этган

юридик шахс

номи


Юридик

шахснинг

рўйхат рақами


Талабнома

миқдори

(суммаси)


Хулоса (молиялаштириш

учун ижрога берилсин, қайта

расмийлаштирилиш ва аниқлик

киритиш учун юридик шахсга

қайтарилсин ва бошқалар)


1

2


3

4

5

6

7

Шундан:

100% пенсия тўловига - _________ (сони) _______________ (суммаси)

50% пенсия тўловига - _________ (сони) _______________ (суммаси)

ЭКИҲ 45% компенсация тўловига - _________ (сони) _______________ (суммаси)

ЭКИҲ 18% компенсация тўловига - _________ (сони) _______________ (суммаси)

бола туғилиши муносабати билан нафақа тўловига - _________ (сони) _______________ (суммаси)

дафн маросими учун нафақа тўловига - _________ (сони) _______________ (суммаси)

16 ёшгача ногирон болаларнинг ота-оналарига

қўшимча дам олиш куни учун тўловларга - _________ (сони) _______________ (суммаси)


          Комиссия (Махсус комиссия) раиси ________________

М.Ў. Комиссия (Махсус комиссия) раиси ўринбосари ______________

          Комиссия (Махсус комиссия) аъзолари:

           __________________

           __________________

           __________________".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш

бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат

ижтимоий суғуртаси харажатлари

бўйича тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

4д-ИЛОВА



Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг

_________ туман (шаҳар) бўлими томонидан

тўлов ҳужжатларини рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Сана

(кун/ой/йил)


Тўлов ҳужжати

рақами


Молиялаш-

тирилган

маблағ

(суммаси)


Юридик

шахс

СТИРи


Молиялаш-

тирилган

юридик шахс

номи


Юридик

шахснинг

рўйхат

рақами


Тўлов

мақсади


Изоҳ



1

2

3

4

5

6

7

8

9

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 681-модда







































Время: 0.1438
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск