ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Умумий қоидалар /

Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.12.2013 й. 2536-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.11.2013 й. 22/2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 17 декабрда 2536-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2013 йил 23 ноябрдаги

22/2-сонли қарорига

ИЛОВА



Капитал ҳаракати билан боғлиқ

айрим валюта операцияларини амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 126-модда) ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига мувофиқ капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари (бундан буён матнда валюта операциялари деб юритилади) - жорий халқаро операциялар ҳисобланмайдиган барча операциялар, жумладан:

инвестиция фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан резидентлар томонидан чет элдаги ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш;

кредитлар олиш ва бериш, лизинг операцияларини амалга ошириш;

кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш;

хорижий давлатлардан маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жалб этиш ҳамда хорижий давлатларда маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жойлаштириш;


хориждан маблағ жалб қилиш - Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, жумладан, активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши.


2. Тижорат банклари валюта операциялари ҳисобини юритади.

3. Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар ташқи қарз ҳисобини юритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш тижорат банклари томонидан мазкур шартномалар тўғрисидаги маълумотларни хабардор қилиш тартибида Марказий банкка тақдим этиш орқали амалга оширилади. Марказий банк хабардор қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар рўйхатга олинган ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ва бошқа ваколатхоналари эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида кўчмас мулк объектларини олиш ва уларни қуриш бўйича валюта операциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан кўчмас мулкни олиш ва сотиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


6-1. Қуйидаги операциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

10 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлган суммада чет элда инвестиция фаолиятини амалга ошириш - резидентларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларидан чет элдаги корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш (ёки улушли иштирок этиш), чет элдаги ўз филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш учун чет элга маблағлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан норезидентларга кредитлар ва пул, товарлар (хизматлар) кўринишидаги қарзлар ҳамда лизинг объектларини бериш;

Ўзбекистон Республикаси резидентларининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварақлардан маблағларни чет элдаги ҳисобварақларга (омонатларга) жойлаштириш ҳамда кўчмас мулкни сотиб олиш учун ўтказиш.


II БОБ. ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


7. Валюта операциясини амалга ошириш учун резидент томонидан тижорат банкига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

валюта операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва/ёки бошқа ҳужжат) ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари. Бунда ҳужжат матни давлат ёки рус тилида баён этилган бўлиши, агар ҳужжат матни бошқа тилда баён этилган бўлса, у легаллаштирилган ёки унга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши ҳамда давлат ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Мазкур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, тижорат банки томонидан белгиланган тартибда валюта операцияси амалга оширилади.

8. Резидентлар ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминотга эга бўлган тижорат банкларига аризани электрон шаклда тақдим этиши мумкин. Бунда резидент валюта операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва/ёки бошқа ҳужжат) ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаларини аризага илова қилиши лозим.

9. Валюта операциясини амалга оширишда резидент қуйидагиларга мажбур:

бир валюта операцияси бўйича барча ҳисоб-китоб ва тўловларни асосий депозит ҳисобварағи очилган тижорат банки орқали валюта операцияси шартларига мувофиқ амалга ошириш;

валюта операцияси шартларига ўзгартиришлар киритилганда (шартноманинг муддати узайтирилиши, тўлов муддатининг кечиктирилиши, қарзни сўндириш жадвалининг ўзгартирилиши, қарзнинг тўлиқ сўндирилиши ёки шартноманинг бекор қилиниши ва бошқалар) тижорат банкини хабардор қилиш.

10. Валюта операциясини амалга оширишда тижорат банки:

валюта операциялари ҳисобини юритиш учун рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва тижорат банкининг муҳри билан тасдиқланган журнал юритиши;

амалга оширилган ҳар бир валюта операцияси бўйича мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар, тўлов ҳужжатлари ва бошқа зарур ҳужжатларнинг нусхалари тикилган йиғмажилд юритиши;

ҳисоб-китоб ва тўловларни валюта операцияси шартларига мувофиқ амалга ошириши;

Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ижрога қабул қилингандан кейин 5 иш куни ичида улар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Марказий банкка тақдим этиши.


11. Валюта операциясини ҳисобга олиш журналида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

ҳужжат ижрога қабул қилинган сана;

ҳужжатнинг рақами ва санаси;

резидентнинг номи;

валюта операциясининг тури, суммаси ва валютаси;

валюта операциясининг ҳолати (амалда, бошқа тижорат банкига ўтказилган ёки якунланган);

валюта операцияси ҳисобининг юритилиши тугалланган сана (бошқа тижорат банкига ўтказилган ёки якунланган).

12. Резидентнинг асосий депозит ҳисобварағи бошқа тижорат банкига ўтказилган тақдирда, кейинги валюта операцияларининг ҳисоби резидентнинг асосий депозит ҳисобварағи ўтказилган тижорат банки томонидан юритилади.

Резидентнинг валюта операциялари бўйича ҳужжатлари тижорат банклари ўртасида тузиладиган қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ўтказилади.

Далолатномага мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда резидентнинг якунланган валюта операциялари тўғрисидаги ҳамда бошқа тижорат банкларидан олинган маълумотлар илова қилинади.


III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



раҳбарига


(тижорат банкининг номи)




дан


(мижоз)


АРИЗА

Сиздан



(валюта операциясининг тури)

_________________________________________ билан боғлиқ валюта операциясини амалга оширишингизни сўрайман.


          






(ариза берувчининг лавозими)


(имзо)


(ариза берувчининг Ф.И.О.)

20___ йил "____" ____________






Низомга

2-ИЛОВА


         



(тижорат банкининг номи)


томонидан ижрога қабул қилинган Ўзбекистон

Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан

маблағ жалб қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

     

Ҳужжат маълумотлари


Дастлабки маълумотлар


Ўзгартирилган

маълумотлар*


Резидент тўғрисидаги маълумотлар

Номи


СТИР


Фаолият тури


Жойлашган ҳудуди


Норезидент тўғрисидаги маълумотлар

Номи


Юридик шахслар учун - рўйхатга олинган давлат, жисмоний шахслар учун - фуқаролиги


Ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар

Ижрога қабул қилинган сана



Хориждан маблағ жалб қилиш шакли (пул маблағлари, товарлар, иш, хизматлар кўринишидаги заёмлар, кредит, лизинг ёки норезидентларнинг маблағларининг ҳисобварақлар ва омонатларга жалб қилиниши)



Рақами ва санаси




Суммаси ва валютаси



Муддати



Жалб қилинган маблағ сўндириладиган сана



Мақсади



Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар


х

Банк бошқаруви раиси ўринбосари





(Ф.И.О.)


(имзо)

Ижрочи





(Ф.И.О.)


(имзо)

*) Изоҳ: мазкур устун ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА


     

нинг якунланган


(резидентнинг номи)


валюта операциялари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р


Валюта

операция-

си тури


Валюта

операция-

си ижрога

қабул

қилинган

сана


Валюта

операциясини

амалга ошириш

учун асос бўлган

ҳужжатнинг

санаси ва рақами


Валюта

операцияси-

нинг суммаси

ва валютаси


Валюта

операцияси

бўйича келиб

тушган

тушумлар

(товар, иш,

хизмат)


Валюта

операцияси

бўйича амалга

оширилган

тўловлар

суммаси


Валюта

операцияси

ҳисоби

юритилиши

тугатилган

сана


Валюта

операция-

сининг

тугатилиши

учун асос



1

2


3

4

5

6

7

8

1.










2.










Банк бошқаруви раиси ўринбосари





(Ф.И.О.)


(имзо)

Ижрочи





(Ф.И.О.)


(имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 670-модда


































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск