Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2013 й. 329-сон "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2013 й.

N 329




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ ҲАМДА

ТУМАНЛАР ВА ШАҲАРЛАР ФУҚАРОЛАРНИНГ

ЎЗИНИ       ЎЗИ       БОШҚАРИШ       ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҲУДУДИЙ КЕНГАШЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ

НИЗОМЛАРИНИ ВА ТАРКИБЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги 267-сон қарорига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг намунавий таркиби 1-иловага;

туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг намунавий таркиби 2-иловага;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага;

туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг шахсий таркиби ва низомини тасдиқласин ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 декабрдаги

329-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий кенгаш раиси (жамоатчилик асосида).


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлими бошқаруви раиси ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.


3. Кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари.


4. Кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.


5. Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.


6. Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий шўъба мудири, ҳудудий кенгаш котиби.


Кенгаш аъзолари:


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари - Хотин-қизлар қўмитаси раислари.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари (келишув асосида).


11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари (келишув асосида).


12. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари (келишув асосида).


13. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, Тошкент шаҳри молия бош бошқармаси ва вилоятлар молия бошқармалари бошлиқлари.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, Тошкент шаҳри иқтисодиёт бош бошқармаси ва вилоятлар иқтисодиёт бошқармалари бошлиқлари.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари.


16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари бошлиқлари.


18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари.


19. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари.


20. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари.


22. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари.

24. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари.

24-1. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари.

25. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари.


26. Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


27. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Тошкент шаҳри давлат солиқ бош бошқармаси ва вилоятлар солиқ бошқармалари бошлиқлари.


28. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


29. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош имом-хатиблари.


30. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари.


31. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри телерадиокомпаниялари директорлари.


32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари муассислигидаги маҳаллий газеталарнинг бош муҳаррирлари.


33. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари раислари.


34. Халқ банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.


35. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.


36. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раислари.


37. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари раислари.


38. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раислари.


39. "Тасвирий ойина" ижодий уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раислари.


40. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари.

41. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.


42. Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раислари.


43. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.


44. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош шифокорлари.


45. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари директорлари.


46. Фуқаролар йиғинлари раислари (3 нафаргача).


47. Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари раислари.


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 декабрдаги

329-сон қарорига

2-ИЛОВА


Туманлар ва шаҳарлар Фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман (шаҳар) ҳокими, ҳудудий кенгаш раиси (жамоатчилик асосида).


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошқаруви раиси, ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.


3. Кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари.


4. Кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.


5. Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.


6. Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий гуруҳ бош мутахассиси, ҳудудий кенгаш котиби.


Кенгаш аъзолари:


7. Туман (шаҳар) ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.


8. Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - туман (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитаси раиси.


9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари.


10. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари.


11. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари.


12. Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи.


13. Туман (шаҳар) иқтисодиёт бўлими бошлиғи.


14. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи.


15. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.


16. Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) маркази бошлиғи.


17. Халқ таълими туман (шаҳар) бўлими бошлиғи.


18. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари.


19. Туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология маркази раҳбари.


20. Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи.


21. Туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўйича бўлими бошлиғи.


22. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.


23. Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи.


24. Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.


25. Туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлими мудири.


26. Туман (шаҳар) имом-хатиби.


27. Халқ банкининг туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси.


28. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) бўлими раиси.


29. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими раиси.

31. Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг туман (шаҳар) бўлими раиси.


32. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари.


33. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг туман (шаҳар) Кенгаши раиси.


34. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар)даги маслаҳат маркази директори.


35. Туман (шаҳар) ҳокимлиги муассислигидаги маҳаллий газетанинг бош муҳаррири.


36. Туман (шаҳар) ҳудудидаги касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари.


37. Туман (шаҳар) коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари раҳбарлари.


38. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.


39. Фуқаролар йиғинлари раислари (3 нафаргача).


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 664-модда


























Время: 0.2269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск