Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 14.12.2013 й. 329-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 декабрдаги

329-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини

мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашлари (кейинги ўринларда туман, шаҳар кенгаши деб аталади) фаолиятини тартибга солади.


2. Туман, шаҳар кенгаши тегишли ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга оширишга кўмаклашиш, улар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш юзасидан асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган коллегиал орган ҳисобланади.


3. Туман, шаҳар кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Республика ҳамда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаши (кейинги ўринларда ҳудудий кенгаш деб аталади) низомларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Туман, шаҳар кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида Ҳудудий кенгаш томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ амалга оширади.

Туман, шаҳар кенгаши ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.



II. ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5. Туман, шаҳар кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш;

фуқаролар йиғинларида мавжуд ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, барқарорлаштириш чораларини белгилаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳамда фаоллигини янада ошириш, хусусан, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган бошқа ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ва ҳар томонлама кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳудуддаги давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, улар билан ҳамкорликда қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий шериклик асосида амалга оширишга доир чора-тадбирларни белгилаш.


6. Туман, шаҳар кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар йиғинлари органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши мониторингини олиб боради, уларнинг фаолиятини ўрганади ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш, илғор тажрибаларини оммалаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқади ва ҳудудий кенгашга киритади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан ҳудудий кенгашга таклифлар киритади;

фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг энг муносиб фуқаролар орасидан сайланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) комиссияси ва ишчи гуруҳларга зарур услубий-амалий ёрдам кўрсатади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги лавозимларга номзодлар захирасини шакллантириш ишларини мувофиқлаштиради;

фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), раис (оқсоқол) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари), масъул котиби, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи фаолиятини мувофиқлаштиради, фуқаролар йиғини ходимларини рағбатлантириш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашни ташкиллаштиради;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти учун зарур бўлган услубий қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўради, фуқаролар йиғинлари учун услубий қўлланма ва адабиётларни нашр этиш ҳамда уларнинг нусхаларини белгилаш бўйича ҳудудий кенгашга таклифлар киритади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш чораларини кўради, мазкур йўналишда таклифлар ишлаб чиқиб, ҳудудий кенгашга киритади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш ва ривожлантириш чораларини амалга оширади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, давлат органлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатлари амалга оширилишига кўмаклашади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради ва бу борада ҳудудий кенгашга таклифлар киритади;

маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга кўмаклашади ва бу борада ҳудуддаги фуқаролар йиғинларининг фаол иштирокини таъминлайди;

ҳудудда кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий, шу жумладан пенсия ва тиббий таъминоти сифатини яхшилаш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларнинг роли ва таъсирини кенгайтиришга кўмаклашади;

"Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" тамойилини жойларда изчиллик билан татбиқ этиш, фуқароларнинг фаоллигини, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифалар ижросини таъминлаш ва кўламини янада кенгайтириш бўйича фуқаролар йиғинларининг фаол иштирокини таъминлайди ҳамда мазкур йўналишларга оид тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш борасида ҳудудий кенгашга таклифлар киритади;

маҳаллаларда тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини асраш ва оммалаштириш чора-тадбирларини амалга оширади, фуқаролар йиғинларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, маҳалла институтининг фаолиятини ёритишга доир тадбирларни амалга оширади, фуқаролар йиғинларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг роли ва таъсирини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг билим ва малакасини, ҳуқуқий маданиятини ошириш, замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантириш ишларини ташкил этади ҳамда бу борада фуқаролар йиғинларига услубий-амалий кўмаклашади;

жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама камол топган баркамол авлодни тарбиялашда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштиради, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;

маҳалла институтининг долзарб масалалари бўйича давра суҳбатлари ҳамда семинарларини ташкил этиш ва ўтказишда ташаббус кўрсатади.


7. Туман, шаҳар кенгаши ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга доир қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) масъул котиблари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаларининг аъзолари билан суҳбатлар ўтказиш, асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар раисларининг малакасини оширишга доир қарорлар қабул қилиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга даъво қилиш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб судга шикоят қилиш;

давлат органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан туман, шаҳар кенгаши ваколатига тааллуқли зарур маълумот ва материалларни сўраш ва олиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, фуқаролар йиғинлари ходимларининг ахборотларини эшитиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек олимлар ва амалиётчи-мутахассисларни ушбу комиссиялар ва гуруҳларнинг ишига жалб этиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир услубий тавсия ва қўлланмаларни тайёрлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва ҳудудий кенгашга киритиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва фаоллари учун ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этиш;

туман, шаҳар кенгашининг йиғилишларига фуқаролар йиғинлари ходимларини жалб этиш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларининг ҳолатини муҳокама этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш.

Туман, шаҳар кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



III. ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Туман, шаҳар кенгаши унинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Туман, шаҳар кенгаши таркиби ҳудудий кенгаш томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг туман, шаҳар бўлинмаси туман, шаҳар кенгашининг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.


9. Туман, шаҳар кенгашига туман (шаҳар) ҳокими жамоатчилик асосида раислик қилади. Туман, шаҳар кенгаши раиси туман, шаҳар кенгашига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир.

Туман, шаҳар кенгаши раиси:

туман, шаҳар кенгаши мажлислари кун тартибини белгилайди ва мажлисларни чақиради;

туман, шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

туман, шаҳар кенгаши аъзоларининг ҳамда туман, шаҳар кенгаши зиммасига юкланган вазифаларни бажаришга доир ишларни мувофиқлаштиради;

туман, шаҳар кенгаши ишчи органининг фаолиятини назорат қилади;

туман, шаҳар кенгашининг самарали ишлашини таъминлашга доир бошқа ишларни бажаради.


10. Туман, шаҳар кенгаши аъзолари:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги фаолиятининг самарали йўлга қўйилишига кўмаклашадилар;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича туман, шаҳар кенгашига таклифлар киритадилар;

туман, шаҳар кенгаши мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар;

туман, шаҳар кенгаши муҳокамасига киритилган масалалар бўйича ёзма хулосалар ва оғзаки тушунтиришлар берадилар;

фуқаролар йиғини, унинг кенгаши йиғилишларида иштирок этадилар ва ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирадилар;

туман, шаҳар кенгаши мажлисларида қабул қилинган қарорлар ижросини ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар.


11. Ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий кенгаш иш режасидаги чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, туман, шаҳар кенгаши ҳар йили ўз иш режасини тасдиқлайди, шунингдек раис ўринбосари, масъул котиб ҳамда туман, шаҳар кенгашининг бошқа аъзолари вазифаларини белгилайди.


12. Туман, шаҳар кенгаши фаолияти билан боғлиқ ёзишмаларни юритишда хатлар туман, шаҳар кенгаши раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Туман, шаҳар кенгаши ўз бланкига эга бўлади.


13. Туман, шаҳар кенгаши ўз фаолиятини доимий асосда, ўз иш режасига мувофиқ амалга оширади ва мажлисларини заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.

Туман, шаҳар кенгаши қарори билан, туман, шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари ёки аъзолари ярмидан кўпининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин.

Туман, шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклиф зарур ҳужжатлар билан биргаликда ишчи органга юборилади.


14. Туман, шаҳар кенгаши мажлисларини унинг раиси, у бўлмаган тақдирда раиснинг ўринбосари бошқаради.

Туман, шаҳар кенгаши мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

Туман, шаҳар кенгаши қарорлари мажлисда қатнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда мажлисда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Туман, шаҳар кенгашининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.

Мажлисни ўтқазиш учун кворум бўлмаганда, Кенгашнинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.


15. Туман, шаҳар кенгаши раисининг рухсати билан, мажлисда унинг узрли сабабларга кўра қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.


16. Туман, шаҳар кенгаши мажлисига, унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг моҳиятига кўра, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар ҳамда фуқаролар йиғинлари вакиллари таклиф этилиши мумкин.


17. Туман, шаҳар кенгаши қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни раис ёки унинг ўринбосари, шунингдек масъул котиб имзолайди.


18. Туман, шаҳар кенгаши қарорлари унинг барча аъзоларига ва манфаатдор шахсларга ҳамда ҳудуддаги фуқаролар йиғинларига етказилади.

Туман, шаҳар кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг тегишли давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек ҳудуддаги фуқаролар йиғинлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


19. Ишчи орган:

туман, шаҳар кенгаши мажлисларига тайёргарликни ва уларни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишларини амалга оширади;

туман, шаҳар кенгаши фаолияти учун зарур бўлган барча ҳужжатларни (таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва ҳ.к.) шакллантиради ва қарорлар лойиҳалари бўйича келишувни амалга оширади;

фаолият йўналишларига тааллуқли материалларни тўплайди, таҳлил қилади, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлайди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини ўрганади, таҳлил қилади, умумлаштиради, мувофиқлаштириш натижалари бўйича ҳисобот ва ахборот материалларини тайёрлайди.

Ишчи орган туман, шаҳар кенгаши қарорига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


20. Туман, шаҳар кенгаши қарорларининг бажарилиши натижалари ҳақида Ишчи орган ҳар чоракда Туман, шаҳар кенгашига тегишли зарур материалларни илова қилган ҳолда таҳлилий маълумотларни тақдим этади.


21. Ишчи орган раҳбари тайёрланган материаллар ва мажлис кун тартиби бўйича Туман, шаҳар кенгаши раисига ахборот беради, раис томонидан маъқулланган тақдирда, кенгаш мажлиси бўлиб ўтадиган кун ва вақтни, шунингдек таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.


22. Туман, шаҳар кенгаши масъул котиби Кенгаш мажлиси материалларини баён лойиҳаси билан биргаликда мажлисни ўтказиш санасидан камида беш кун олдин Кенгашнинг ҳар бир аъзосига, зарур ҳолларда мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга тақдим этилишини таъминлайди.

Мажлис кун тартиби ўзгарган тақдирда, Туман, шаҳар кенгаши масъул котиби Кенгашнинг ҳар бир аъзосини ҳамда мажлисга таклиф этилган шахсларни мажлис бошланишидан олдин уч кундан кечикмай бундай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади.


23. Ишчи орган туман, шаҳар кенгаши ишига тайёргарлик кўриш мақсадида унинг ваколатлари доирасида зарур материалларни давлат органлари ва ташкилотлардан сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.



IV. ТУМАН, ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ҲУДУДИЙ

КЕНГАШ ҲАМДА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


24. Туман, шаҳар кенгаши ҳудудий кенгаш, шунингдек ҳудуддаги фуқаролар йиғинлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятига ташкилий ҳамда услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди, уларга ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторингини олиб боради.

Йилнинг ҳар чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман, шаҳар кенгаши раиси ҳудудий кенгашга ҳисобот беради.


25. Туман, шаҳар кенгашининг раислари бир вақтнинг ўзида ҳудудий кенгаш аъзоси ҳисобланади.


26. Туман, шаҳар кенгаши Республика ва ҳудудий кенгаш қарорларининг тегишли ҳудудда ижро этилиши юзасидан масъул ҳисобланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Ушбу Намунавий низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 декабрь, 51-сон, 664-модда










































Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск