ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 1999 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.1999 й. 59-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.1999 й.

N 59



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Вазирлар Маҳкамасининг  1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган "Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари"да:


2-банд қуйидаги таҳрирдаги хат боши билан тўлдирилсин:


"Барча АЁҚШлар назорат-касса аппаратлари билан таъминланган бўлиши керак";


10-бандда:


еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тарқатиш ведомостлари ва лимит дафтарчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган  ва табиий газни бериш тартиби ("Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси  АЁҚШлари учун)";


ўн биринчи ва ўн олтинчи хат бошлари  чиқариб ташлансин;


16-банддаги "бериш белгиланган намунадаги талонлар тақдим этилганда ва талоннинг амалда бўлиш муддати мобайнида амалга оширилади" сўзлари "тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари бўйича ёки белгиланган тартибда тарқатиш ведомостлари бўйича ва нақд пулга сотилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси  ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида Низом"нинг 13-бандидагиҳолига" сўзи чиқариб ташлансин ҳамда "юридик шахсларнинг автомашиналарига эса ягона давлат паттаси бўйича ихтисослаштирилган АЁҚШларда" сўзлари "шунингдек белгиланган тартибда тижорат  банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари ёки тарқатиш  ведомостлари бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси  ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда)  билан тасдиқланган "Нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш  Тартиби"да:


I бўлимнинг 3-бандидаги "ҳам ягона давлат патталарига, ҳам нақд пулга" сўзлари чиқариб ташлансин;


V бўлим чиқариб ташлансин, VI-IX бўлимлар тегишли равишда V-VIII бўлимлар деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., 2-сон, 10-модда








































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск