ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.1998 й. 392-сон "Ўзбекистон Республикасида теннисни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.1998 й.

N 392



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТЕННИСНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида теннисни янада ривожлантириш, теннис клубларининг фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий кафолатларни яратиш ҳамда уларнинг тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт кўмитасининг Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўз фаолиятини Ўзбекистон теннис федерацияси ҳузурида амалга ошириши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Ўзбекистон теннис федерациясининг иловага* мувофиқ ташкилий тузилмаси маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, теннис клублари теннис ҳаракати тизимида асосий бўғин ҳисобланади ҳамда республикада теннисни янада ривожлантириш клуб асосида амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1999 йил 1 январгача теннис стадионлари ва спорт комплекслари негизида теннис клублари ташкил этсинлар.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон теннис федерацияси унинг Уставига мувофиқ:

халқаро олимпия ҳаракатининг ажралмас қисми каби теннисни ривожлантиришни мувофиқлаштиради, халқаро теннис майдонида Ўзбекистонни ифодалайди;

теннисни ривожлантириш, теннис тадбирларининг моддий асосини таъминлаш мақсадида корхоналар ташкил этиш учун маблағлар жалб қилади ва уларни тақсимлайди, теннис клубларига уларни асбоб-ускуналар, жиҳозлар, молиявий маблағлар билан таъминлашда кўмаклашади, ажратиладиган маблағлар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, кўчмас мулк объектлари самарали фойдаланилишини назорат қилади;

спортчиларни мусобақаларда катнашишлари учун юборишда теннис клубларига кўмаклашади, маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатади;

аҳоли ўртасида теннис тўғрисида кенг ахборот беради ва уни тарғиб қилади.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, федерация ва унинг таркибий бўлинмалари аъзолик ва ҳомийлик бадаллари, бошқа маблағлар, ўз хўжалик фаолияти, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошка даромадлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.


5. Ўзбекистон теннис федерацияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жаҳон тажрибасини, мавжуд ва қурилаётган теннис базалари ва стадионлар кақидаги маълумотларни ўрганиш асосида улардан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб мактабларда кичик теннисни жорий этиш ва янада ривожлантириш халқаро лойиҳаси асосида теннисни мактаб ўкувчиларини жисмоний тарбиялаш дастурига киритиш бўйича эксперимент ўтказиш юзасидан икки ой муддатда таклиф тайёрласин.


7. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига қабул килиш давлат комиссияси, 1999 йилдан бошлаб юқори малакали тренер-ўкитувчиларни тайёрлаш мақсадида теннис бўлими учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳар йили белгиланган квотадан ортиқча 20 та ўрин ажратсин.

8. Давлат спорт кўмитаси ва Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда клублар, спортчилар ва тренерлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш максадида теннис клублари учун контракт тизимини такомиллаштириш тўғрисида бир ой муддатда таклиф тайёрласинлар.


9. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистонда болалар билан ишлайдиган тренерларни тайёрлаш бўйича теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар. Бунинг учун хорижий мамлакатлар кучлари ва тажрибаси жалб қилинсин.


10. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда энг яхши халкаро мактаблар ва теннис марказларида истикболли теннисчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг тажриба орттиришини ташкил этиш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


11. Ўзбекистон теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда мааллий ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда теннис учун асбоб-ускуналар, жиҳозлар, спорт кийимларини ишлаб чиқариш бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этиш юзасидан уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиксин ва такдим этсин.


12. Ўзбекистон теннис федерациясига ва федерация томонидан ташкил этиладиган корхоналарга 5 йил муддатга Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 414-сон карорининг 7-бандида теннис клублари учун белгиланган солик имтиёзлари жорий этилсин.

Ўзбекистон теннис федерацияси ва федерация томонидан ташкил этиладиган корхоналар импорт килинадиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, анжомлар, бошқа мол-мулк ва хизматлар бўйича импорт божларидан ва йиғимларидан, акциз солиғидан, қўшилган киймат солиғидан 5 йил муддатга озод килинсин.

Бўшаб қоладиган маблағлар теннисни ривожлантиришга йўналтирилсин.


13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Федерациянинг офисини жойлаштириш учун Ульянов 1-тор кўчаси, 14-уйдаги бинони ажратсин.


14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Федерацияни алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев ва Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган









































Время: 0.1555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск