Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.1998 й. 539-сон "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.1998 й.

N 539



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ УЧУН ЯГОНА

ЕР СОЛИFИНИНГ МУВАҚҚАТ БАЗАВИЙ

СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида” 1998 йил 10 октябрдаги ПФ-2086-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, ягона ер солиғи:

ўрмончилик, балиқ овлаш, овчилик хўжаликларига;

улар учун солиқ солишнинг амалдаги тартиби сақланиб қоладиган мустақил юридик шахслар ҳисобланмаган ёрдамчи қишлоқ хўжаликларига;

“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан назарда тутилган солиқ солиш шартлари сақланиб қоладиган деҳқон хўжаликларига татбиқ этилмайди.


3. Ягона ер солиғи тўловчилар қуйидаги тартибда бюджетга бир йилда уч марта солиқ тўлайди:

хисобот йилининг 1 июлигача - йиллик солиқ суммасининг камида 20 фоизини;

хисобот йилининг 1 сентябригача - йиллик солиқ суммасининг камида 30 фоизини;

хисобот йилининг 1 декабригача - солиқнинг қолган суммасини тўлайди.

4. Агар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари - ягона ер солиғи тўловчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан бирга фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар улар алоҳида ҳисоб-китоб юритишлари ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқларни тўлашлари шарт.

Ер қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ижарага берилган тақдирда ижарага берувчида ижарга берилган ер бўйича ягона ер солиғи тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солик қўмитаси бир ҳафта муддатда Ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси суғориладиган ерларда тупроқ карталарига тузатиш киритиш, тупроқ бонитировкасини аниқлаш ва ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш бўйича дала ишларини 1999 йилда якунласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тупроқ карталарига тузатиш киритиш, тупроқ бонитирозкасини аниқлаш ва суғориладиган ерларни қиймат жиҳатидан баҳолаш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасининг ҳисоб-китобларига мувофиқ маблағ билан таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Х.амидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов












































Время: 0.2504
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск