ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Чакана савдо /

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.11.2002 й. 407-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 26 ноябрдаги

407-сон қарорига

ИЛОВА



Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар ва таърифлар:


бозор - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда ва белгиланган қоидалар бўйича савдо фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда ана шундай мақом олган доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган мулкий комплекс;


улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш;

чакана савдо - савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;

турғун чакана савдо шохобчаси - жойлардаги давлат _ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган объект (бино, иншоот).



II. УЛГУРЖИ САВДОНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар шуғулланишлари мумкин.

10. Товарлар тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин. Бунда, ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади.

Товарлар идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этган ҳолда (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) улгуржи сотилиши мумкин.

11. Чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.

Товарлар кичик туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.

Шартномага сотиб олувчи (буюртмачи) рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ҳамда товарларни улгуржи ва кичик партиялар билан чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга электрон тижорат шаклида сотишда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотномасини илова қилиш талаб этилмайди.

12. Улгуржи савдони амалга оширувчи юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


III. ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ЧАКАНА САВДОНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

19. Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шохобчалари ёки кўчма савдо объектлари орқали, назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Юридик шахслар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади.

Турғун савдо шохобчаларида ва турғун савдо объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак.

Кўчма савдони тадбиркорлик субъектлари томонидан савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари, жойлари ва ихтисослашув турлари кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектларини электрон тарзда "K - SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширишга йўл қўйилади.

Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади.

Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.

20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар қуйидагиларга мажбур:

ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади;

товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.

Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.

21. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


IV. ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ЯККА

ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН

ЧАКАНА САВДОНИ ТУРҒУН ЧАКАНА САВДО

ШОХОБЧАЛАРИ ОРҚАЛИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ

22. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан қонун ҳужжатларига мувофиқ турғун чакана савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан қуйидагилар асосида шуғулланишлари мумкин:

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;

якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

давлат солиқ хизмати органининг назорат-касса машинасини олдиндан рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотномалари.

26. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тижорат мақсади учун уларнинг ўзи олиб кираётган товарларни божхонада расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Бунда импорт қилинган товарларни сотиш ушбу гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.

30. Товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фақат турғун ўзининг ёки ижарага олинган савдо тармоқлари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак.

31. Чакана савдони турғун савдо тармоқлари орқали амалга оширишда товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончалар орқали сотишга йўл қўйилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади.

32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидагиларга мажбур:

давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади;

товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.

Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.

33. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



V. ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ЯККА

ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН

ЧАКАНА САВДОНИ САВДО КОМПЛЕКСЛАРИДА

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:

якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;

ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;

ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;

мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари - уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда.

35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси.

40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳамда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) риоя этган ҳолда амалга оширилади.

41. Импорт товарлар савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва унинг товарларни республика ҳудудига олиб келганлиги фактини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини, божхона тўловлари ва белгиланган солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.

43. Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:

якка тартибдаги тадбиркорлар - сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

якка тартибдаги тадбиркорларнинг - сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;

якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлига тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;

солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг индентификация рақамлари;

банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.


44. Савдо комплексларида чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


VI. УШБУ НИЗОМГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


45. Қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга оширишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланган ҳолда, фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралади.

46. Савдо комплексида чакана савдони амалга ошираётган ва тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган шахсларнинг сотадиган жойларида импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади.

46-1. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш сифатида қаралади.

47. Савдо қоидалари бузилганда, санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши таъминланмаганда, алоҳида товарлар турлари билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим тўланмаганда савдо фаолиятини амалга оширувчи айбдор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.

48. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юкланади.






















































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск