язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1997 й. 477а-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1997 й.

N 477а-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 1998 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Судловга тегишлилик тўғрисидаги қоидаларга риоя қилинган ҳолда судларга тушган, лекин 1998 йил 1 январга қадар кўриш тамомланмаган фуқаролик ишлари қайси судларнинг иш юритишида бўлса, ўша судлар томонидан кўрилади.


3. Агар 1998 йил 1 январга қадар кўрилган фуқаролик ишлари бўйича процессуал муддатлар ўтмаган бўлса ва бу муддатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган муддатларга қараганда камроқ бўлса, ишнинг кўриб чиқилиши вақтида амалда бўлган муддатлар қўлланилади.


4. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси билан мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларининг ушбу Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси нашр этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари иловага мувофиқ 1998 йил 1 январдан эътиборан тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                                    Э. Халилов






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

1997 йил 30 августдаги

477а-I-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг ўз кучини тўлиқ

ёки қисман йўқотган қонун ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 9, 31-модда) - Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг V бўлими, шунингдек 1 ва 3-иловаларидан ташқари.


2. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаои Гражданлик-процессуал кодекси 2-иловасининг суд иши йўқолганда уни тиклашга доир қисми.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1963 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик ва Гражданлик-процессуал кодексларини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Фармонининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 36, 2-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1965 йил 24 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олии Советининг Ведомостлари, 1965 йил, N 27, 6-модда).


5. Ўзбеккстон Республикасининг 1965 йил 19 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1965 йил, N 28, 10-модда)


6. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1966 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1966 йил, N 11, 6-модда).


7. Ўзбекистон Республикасининг 1966 йил 24 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1966 йил, N 12, 20-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1967 йил 26 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексининг 313-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1967 йил, N 10, 1-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1967 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1967 йил, N 27, 6-модда).


10. Ўзбекистон Республикасининг 1967 йил 25 октябрда қабул килинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1967 йил, N 27, 14-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1967 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ, оила ва васийлик ҳақидаги ҳамда гражданлик ҳолати актларини қайд этиш тўғрисидаги Қонунлари кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига қўшимча ҳамда ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони 2-моддасининг "б" банди ва 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1968 йил, N 1, 1-модда).


12. Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 15 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ, оила ва васийлик ҳақидаги ҳамда гражданлик ҳолати актларини қайд қилиш тўғрисидаги қонунлари кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига қўшимча ҳамда ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1968 йил, N 14, 7-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1972 йил 5 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг 26-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олии Советининг Ведомостлари, 1972 йил, N 28, 287-модда).


14. Ўзбекистон Республикасининг 1972 йил 27 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг 26-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олии Советининг Ведомостлари, 1972 йил, N 36, 372-модда).


15. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1973 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг 130-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1973 йил, N 19, 254-модда).


16. Ўзбекистон Республикасининг 1973 йил 29 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг 130-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1973 йил, N 19, 269-модда).


17. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1974 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1974 йил, N 18, 195-модда).


18. Ўзбекистон Республикасининг 1974 йил 7 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1974 йил, N 22, 254-модда).


19. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1975 йил 29 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1975 йил, N 16, 218-модда).


20. Ўзбекистон Республикасининг 1975 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси гражданлик-процессуал ксдексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олии Советининг Ведомостлари, 1975 йил, N 19, 280-модда).


21. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1977 йил 5 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг 349-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 8, 110-модда).


22. Ўзбекистон Республикасининг 1977 йил 22 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексининг 349-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 18, 286-модда).


23. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1977 йил 27 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 30, 444-модда).


24. Ўзбекистон Республикасининг 1977 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1977 йил, N 35, 568-модда).


25. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1979 йил 6 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари 1979 йил, N 34, 476-модда).


26. Ўзбекистон Республикасининг 1979 йил 8 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси гражданлик-процессуал кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1979 йил, N 35, 508-модда).


27. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1981 йил 30 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 10, 179-модда).


28. Ўзбекистон Республикасининг 1981 йил 29 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 16, 320-модда).


29. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1981 йил 24 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 28 549-модда)


30. Ўзбекистон Республикасининг 1981 йил 27 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 33, 651-модда).


31. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1981 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал ва Ахлоқ тузатиш-меҳнат кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг 1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 36, 708-модда).


32. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1982 йил 26 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1962 йил, N 13, 212-модда).


33. Ўзбекистон Республикасининг 1982 йил 27 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал ва Ахлоқ тузатиш-меҳнат кодексларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақидаги Фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1982 йил, N 13, 219-модда).


34."Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 26 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 12, 180-модда).


35. Ўзбекистон Республикасининг 1984 йил 28 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи бир қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни еттинчи хатбошисининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, N 19, 281-модда).


36. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1985 йил 29 апрелдаги "Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тартибига баъзи ўзгартишлар киритиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Никоҳ ва оила, Гражданлик, Гражданлик-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони II бўлимининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 13, 142-модда).


37. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг баъзи қонунбузарликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ва бошқа қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни учинчи хатбошисининг Ўзбекистон Республикаси Гражданлик-процессуал кодексига доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 414-модда).


38. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1988 йил 28 январдаги "Давлат корхонаси (бирлашмаси) тўғрисида"ги СССР Қонуни муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун актларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармонининг 2-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 4, 56-модда).


39. Ўзбекистон Республикасининг 1988 йил 10 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг бешинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 11, 139-модда).


40. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1988 йил 15 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 12, 150-модда).


41. Ўзбекистон Республикасининг 1988 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонунининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, N 32-33, 383-модда).


42. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг VI бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 198-модда).


43. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 10, 369-модда).