язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1997 й. 479-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1997 й.

N 479-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси 1998 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларига келиб тушган ва 1998 йил 1 январгача кўрилмаган ишлар Ўзбекистон Республикасининг янги Хўжалик процессуал кодексига мувофиқ кўрилиши лозим.


3. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлган фуқаролар ўртасидаги хўжалик низоларини кўриш ва ҳал қилиш шартлари ҳамда тартибига тааллуқли норматив ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг янги Хўжалик процессуал кодексига зид бўлмаган қисми 1998 йил 1 январдан кейин ҳам амал қилаверади.


4. Давлат божи ставкаларини ва уларни ундириш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилгунга қадар апелляция ва кассация шикоятлари учун давлат божи хўжалик суди ҳал қилув қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризалар учун ҳақ тўлаш юзасидан белгиланган миқдорда ва тартибда тўланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди билан биргаликда уч ойлик муддат ичида қонунларни Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар тақдим этсин.


7. Қуйидагилар 1998 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб топилсин:


Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 10, 371-модда);


Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг IX бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                          Э. Халилов