Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2011 й. ПҚ-1645-сон "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2011 й.

N ПҚ-1645


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ

ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ,

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ, АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда республика таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини тизимли асосда ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ташхис ва даволаш ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш, бунинг учун жамланадиган бюджетдан ташқари ва грант маблағларидан ўринли ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сонли қарорида аввал белгиланган вазифалар билан бир қаторда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;

замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда тиббиёт муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис ва даволаш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббиёт аппаратлари, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда доимий асосда тизимли қайта жиҳозлашни молиялаштириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, қайта ташкил этилаётган бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг барча активлари ва пассивлари 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига топширилади.

4. Қуйидагилар Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмаларни тўлашдан тушадиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

соғлиқни сақлаш соҳаси ва марказлаштирилган инвестициялар харажатлари ҳисобига алоҳида бўлим билан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хайрия қилувчилар - юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


5. Қуйидагилар:

бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш таркиби 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари сони доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати таркибида бошқарув ходимлари сони 9 нафардан иборат Жамғарма Ижроия дирекциясининг тузилмаси 2-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасининг марказий аппаратида бошқарув ходимлари сони 3 нафардан иборат тиббиёт муассасаларини қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича гуруҳ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларида белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида 2 нафар ходимдан иборат тегишли шўъбалар ташкил қилинсин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иштирокида ҳар йили ҳудудлар бўйича тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашга оид таклифларни шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини тасдиқлаш учун белгиланган муддатдан уч ой олдин мана шу таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғармага келиб тушадиган маблағлар доирасида Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш Дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантиради ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг лойиҳаси киритиладиган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

Тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш Дастури ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мустақил бўлим сифатида киритилади.


8. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати зиммасига, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиганлари эса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қурилиш бўйича Бирлашган дирекцияси зиммасига;

тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг 2012 йилги даромадлари ва харажатларининг янгиланган параметрларини, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг 2012 йилги Дастурини;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.

**) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 47-сон, 487-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 йил, 11-сон, 339-модда


































































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск