ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2013 й.

N ПҚ-2099



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2014 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2013 йил 14 ноябрдаги 770-II-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-399-II-сон қарорларини бажариш юзасидан:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2014 йилги асосий параметрлари 3 - 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2014 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, республика бюджети маблағларининг 2014 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2014 йил учун:

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 15-1 ва 15-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 16-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 17 ва 18-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага мувофиқ;

22-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 23-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 24-иловадаги нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,5 фоиз миқдорида тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:

юридик шахслар учун - давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун - 25-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, ягона солиқ тўловидан тушумлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.

7. Қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 26-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. 2014 йил 1 январдан бошлаб, мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, маблағларни 27-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда, ойига 600 сўм миқдорида белгилансин.


9. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йил 1 январдан бошлаб "Ўзнефтмаҳсулот" АК нефть базалари томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини ажратилган лимитларга мувофиқ истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш, бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқни ҳисобга олган ҳолда, чакана нархларда амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

давлат эҳтиёжлари учун фермер хўжаликларидан сотиб олинадиган пахта хом ашёси ва дон учун 2014 йилги харид нархларини шакллантиришда фермер хўжаликлари томонидан дизель ёқилғисининг, бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмоли учун солиқни ҳисобга олган ҳолда, чакана нархлар бўйича сотиб олинишини назарда тутсин;

зарурат бўлганда, нархларнинг унификация қилиниши ҳамда бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқнинг жорий қилиниши билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг фермер хўжаликлари томонидан компенсация қилинишини назарда тутувчи Фермер хўжаликлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда компенсация миқдори фермер хўжаликлари томонидан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўланишини бекор қилиш ҳисобига шаклланадиган ўз манбаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.


16. Давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

28-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар бўйича тушумлар тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.


17. 2014 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 29-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 30-иловага* мувофиқ;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 31-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.


19. 2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармалари миқдорлари 32-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


20. 2014 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари 33-иловага мувофиқ белгилансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2015 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,1 фоиз бўлгани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 25890,0 млрд. сўм, харажатлари 26012,0 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 9700,0 млрд. сўм ва харажатлари 9056,7 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 2148,4 млрд. сўм ва харажатлари 1947,7 млрд. сўм миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2014 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2013 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2013 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, якуний операциялар ўтказсинлар.


23. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига жисмоний шахслар томонидан тўланган фуқароларнинг суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига жисмоний шахслар томонидан тўланган фуқароларнинг суғурта бадаллари маълумотларини якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқсин ва 2014 йил 1 июлгача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йилдаги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.


25. Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни янада рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларида илгари берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 34-иловага мувофиқ узайтирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари 35-иловага мувофиқ 2014 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 2014 йил 1 январдан бошлаб 36-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


28. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1 - 6, 29 - 32-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 690-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 12-сон, 387-модда


























Время: 0.2049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск