Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2000 й. 342-сон "2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хомашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2000 й.

N 342



2005 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА

МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁ НЕГИЗИДА

БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий хомашё ва материаллар негизида импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, тармоқлараро кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари томонидан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, концернлар, компаниялар, уюшмалар ва корпорациялар, корхоналар ва бирлашмалар иштирокида ишлаб чиқилган   2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хомашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш  дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича янгидан бошланаётган инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асослашлар тасдиқланиши ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари аниқлаштирилишига кўра белгиланган тартибда тегишли йилларнинг инвестиция дастурларига киритишни назарда тутсинлар.

4. Кичик ва хусусий табиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши (Р.С.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари билан биргаликда кредит ресурсларини, энг аввало, кичик тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган хорижий кредит линиялари маблағларини, биринчи навбатда  маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлашга ва импортнинг ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирсинлар.

5. "Ўзстандарт" агентлиги 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хомашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш  дастурини амалга ошириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва халқаро стандартларга мувофиқлиги устидан доимий мониторинг ўрнатсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хомашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш  дастурининг бажарилишини  таҳлил қилиш ва унинг ижроси устидан назоратни таъминлаш учун тегишли ҳар чораклик ҳисоботни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва 2001 йил январь ойидан бошлаб жорий этсин.


7. 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хомашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган  чора-тадбирлар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари  Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарларига, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, корхоналар ва бирлашмаларнинг раҳбарларига юклансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) 2 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган






























































Время: 0.1948
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск