Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2000 й. 516-сон "2000 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш якунлари ва 2001 йилда уни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2000 й.

N 516



2000 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИ САНАЦИЯ ҚИЛИШ

ЯКУНЛАРИ ВА 2001 ЙИЛДА УНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 2000 йилда санация қилинган 231 та қишлоқ хўжалиги корхоналаридан 122 таси сув танқислигига қарамай молиявий аҳволини яхшилашга эришдилар, иқтисодий ночорликдан чиқиш учун зарур база яратдилар. Шу билан бирга, 50 та хўжалик ташқи бошқарувчилар томонидан ишлаб чиқаришни ташкил этишда йўл қўйилган камчиликлар, жойлардаги масъул раҳбар кадрларнинг санация қилинаётган хўжаликлар муаммоларига бефарқ муносабатда бўлишгани, сув танқислиги оқибатларини бартараф этишга доир кўрилган чора-тадбирларнинг самарасизлиги туфайли кутилган натижаларга эриша олмадилар. Сув танқислиги оқибатида 59 та хўжалик ўз фаолиятини зарар кўрган ҳолда якунладилар.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, 2001 йилда уларнинг фаолияти учун қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг:

2001 йил мобайнида 1999 йилдан буён санация қилинаётган 1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналарини қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)га айлантириш тўғрисидаги;

1999 йилдан буён санация қилинаётган ва сув танқислиги ҳамда ноқулай об-ҳаво шароитлари натижасида 2000 йилни зарар кўрган ҳолда якунлаган 2-иловага мувофиқ хўжаликларни санация қилиш муддатини, истисно тариқасида, яна бир йилга узайтириш тўғрисидаги;

зарар билан ишлаётган (3-иловага мувофиқ) қишлоқ хўжалиги корхоналарини иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш ва уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2001 йилдан бошлаб санацияга тортиш тўғрисидаги;

1999-2000 йилларда санация қилинган ва 2000 йил якунлари бўйича ижобий натижаларга эришмаган қишлоқ хўжалиги корхоналарини, шунингдек айрим хўжаликларни санация жараёнига тортмасдан фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги 4-иловага мувофиқ таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1 ва 4-иловаларда кўрсатилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мулкчилик шаклларини ҳамда ташкилий тузилмасини ўзгартириш тадбирларини бир ой мобайнида ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда 3-иловада кўрсатилган санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ташқи бошқарувчиларини белгиланган тартибда бир ой муддатда тайинласинлар.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда санация қилинган хўжаликларнинг ташқи бошқарувчилари ва мутахассисларини 2001 йил 1 мартгача махсус дастурлар асосида ўқитишни ташкил этсин.


4. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар 1999 ва 2000 йилларда санация қилинган хўжаликларнинг 2000 йил якунлари ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилган санация режаларини, шунингдек 2001 йилдан бошлаб санация қилинадиган хўжаликларнинг ишлаб чиқилган санация режалари 2001 йил 1 февралгача Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминласинлар, уларда қуйидагиларни назарда тутсинлар:

экин майдонларини, тузилган шартномаларни, товар-моддий бойликлар қолдиқларини, мол-мулкни, тугалланмаган ишлаб чиқаришларни хатловдан ўтказиш;

ортиқча асосий фондлар ва моддий бойликларни сотиш, ижтимоий инфратузилма объектларини маҳаллий бошқарув органлари балансига бериш, дебиторлик қарзларни ундириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;

хўжаликларга малакали мутахассисларни жалб этиш;

рақобатга бардошли ва юқори даромадли экинлар майдонларини кенгайтириш, янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилиш, хўжалик оладиган фойда миқдорини оширишга кўмаклашувчи барча маҳаллий ва хўжалик ички заҳираларини ишга солиш.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар зиммасига маҳаллий меҳнат органлари билан биргаликда маҳсулот бирлигини етиштириш харажатлари меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, ходимларнинг чекланган сонини аниқлаш ҳамда икки ой муддатда меъёрдан ортиқча ходимлар сонини қисқартириш юзасидан жавобгарлик юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2001 йилдан бошлаб санацияга тортилган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштириш дастурини ишлаб чиқсин, ушбу мақсадлар учун Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, "Бизнес-фонд", корхоналарнинг молиявий ресурсларини ва аҳоли маблағларини жалб этсинлар.


5. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Р.С.Азимов) зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда мазкур жараённинг умумий муҳим қоидалари аниқ баён қилинишини назарда тутсин.


6. Санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига:

санация жараёнини амалга ошириш учун махсус ҳисоб рақамлари очиш ҳамда санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар билан, товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларини фақат махсус ҳисоб рақамидан тўлов топшириқномалари бўйича, маҳсулот етиштириш юзасидан меъёрий харажатлар доирасида амалга оширишни таъминлаш;

дебиторлик қарзларни ундиришда санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмаклашиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги санация қилинаётган хўжаликлар ҳудудидан ўтадиган хўжаликлараро коллектор-дренаж тизимлари ҳолатини бир ой муддатда текшириб чиқсин ҳамда 2001 ва 2002 йилларга ажратилган маблағлар ҳажми доирасида уларни тозалашни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2001 йил 1 январдан бошлаб санациядаги хўжаликлар ҳудудида фойдаланиладиган электр энергияси, газ ва ичимлик сув учун ҳисоб-китобларнинг бевосита аҳоли билан ўтказилишини таъминласинлар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларининг, ижарага берилган боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ва бошқа объектларнинг аҳволини икки ой муддатда ўрганиб чиқсинлар ҳамда санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шартномаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 декабрдаги

516-сон қарорига

1-ИЛОВА



1999 йилдан буён санация қилинаётган

ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)га

айлантириладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжаликларнинг номи


Туманлар


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Тўлқин


Амударё тумани


Жами 1



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

2.

Андижон


Улуғнор тумани

3.

Улуғнор


Улуғнор тумани

4.

Дўстлик


Улуғнор тумани

5.

М.Иминов


Улуғнор тумани

6.

Улуғбек


Бўз тумани


Жами 5



БУХОРО ВИЛОЯТИ

7.

Ф.Хўжаев


Шофиркон тумани

8.

У.Асадов


Шофиркон тумани

9.

Ҳайдаробод


Шофиркон тумани

10.

М.Одилов


Шофиркон тумани

11.

Бухоро


Жондор тумани

12.

Зарафшон


Жондор тумани

13.

Ўзбекистон


Жондор тумани

14.

Охунбобоев


Жондор тумани

15.

А.Шокиров


Бухоро тумани

16.

Е.Сафаров


Қоракўл тумани

17.

Янгибозор


Қоракўл тумани

18.

Пойкент


Қоракўл тумани

19.

Пахтакор


Олот тумани

20.

Ўзбекистон


Олот тумани

21.

Ф.Хўжаев


Олот тумани

22.

Ўзбекистон


Пешку тумани

23.

Туркистон


Пешку тумани


Жами 17



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

24.

Хоразм


Арнасой тумани

25.

Самарқандқудуқ


Жиззах тумани

26.

Рашидов


Жиззах тумани

27.

Бобур


Жиззах тумани

28.

Дўстлик


Дўстлик тумани

29.

К.Рахимов


Дўстлик тумани

30.

Исроилов


Дўстлик тумани

31.

Манас


Дўстлик тумани

32.

Қулбеков


Дўстлик тумани

33.

Тоиров


Зомин тумани

34.

Нурафшон


Зарбдор тумани

35.

Зарафшон


Зарбдор тумани

36.

Истиқбол


Зарбдор тумани

37.

Мустақиллик


Зафаробод тумани

38.

Ф.Хўжаев


Зафаробод тумани

39.

Мирзачўл


Мирзачўл тумани

40.

Янгидала


Мирзачўл тумани

41.

Дўстлик


Мирзачўл тумани

42.

Бўстон


Пахтакор тумани

43.

Пахтакор


Пахтакор тумани

44.

Бахмал


Пахтакор тумани

45.

Зафар


Пахтакор тумани

46.

Оқ булоқ


Пахтакор тумани

47.

Наврўз


Пахтакор тумани


Жами 24



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

48.

Автономов


У.Юсупов тумани

49.

Тошкент


У.Юсупов тумани

50.

Оқчова


Чироқчи тумани


Жами 3



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

51.

Хазора


Навоий тумани

52.

А.Темур


Хатирчи тумани


Жами 2



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

53.

А.Навоий


Мингбулоқ тумани

54.

Деҳқонобод


Косонсой тумани

55.

Намуна


Косонсой тумани

56.

Тергачи


Косонсой тумани

57.

Қўқимбой


Косонсой тумани

58.

Р.Турсунов


Наманган тумани

59.

Наврўз


Поп тумани

60.

А.Навоий


Уйчи тумани

61.

Учқўрғон


Учқўрғон тумани


Жами 9



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

62

Янги ҳаёт


Сирдарё тумани


Жами 1



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

63.

Ўзбекистон


Шеробод тумани

64.

Э.Бердиев


Шеробод тумани

65.

Хўжамияров


Шўрчи тумани

66.

Т.Бердиев


Шўрчи тумани

67.

К.Алиев


Узун тумани


Жами 5



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

68.

Ўзбекистон


Бекобод тумани

69.

Маданият


Оққўрғон тумани

70.

Қаҳрамон


Оққўрғон тумани

71.

Дўстбеков


Пскент тумани


Жами 4



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

72.

И.Юсупов


Ёзёвон тумани

73.

Чўлигулистон


Ёзёвон тумани

74.

Охунбобоев


Ёзёвон тумани

75.

Р.Ёқубов


Ёзёвон тумани

76.

Яккатут


Тошлоқ тумани

77.

М.Эргашев


Тошлоқ тумани

78.

Оқ олтин


Тошлоқ тумани

79.

Сирдарё


Тошлоқ тумани

80.

Ёшлик


Тошлоқ тумани

81.

Қўқон


Фурқат тумани

82.

Дўрмон


Охунбобоев тумани

83.

А.Алигавҳаров


Охунбобоев тумани

84.

Ўзбекистон 5 йиллиги


Риштон тумани

85.

Ф.Шамсиддинов


Учкўприк тумани

86.

Ш.Отажонов


Учкўприк тумани


Жами 15




Ҳаммаси 86







Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 декабрдаги

516-сон қарорига

2-ИЛОВА

1999 йилдан буён санация қилинаётган ва санация

муддати бир йилга узайтириладиган

қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжаликларнинг номи


Туманлар


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


1.

Уллибоғ


Тўрткўл тумани

2.

Иламонов


Тўрткўл тумани

3.

Пахтаобод


Тўрткўл тумани

4.

Дурдиев


Тўрткўл тумани

5.

Адакаев


Тўрткўл тумани

6.

Олтинсой


Беруний тумани

7.

Киятобод


Беруний тумани

8.

Навоий


Беруний тумани

9.

Бийбозор


Беруний тумани

10.

Озот


Беруний тумани

11.

Махтумқули


Беруний тумани

12.

Гулистон


Беруний тумани

13.

Дўстлик


Амударё тумани

14.

Бердах


Амударё тумани

15.

Ўзбекистон


Амударё тумани

16.

Ўрозбоев


Амударё тумани

17.

Қилчиноқ


Элликқалъа тумани

18.

Тоза-амиробод


Элликқалъа тумани

19.

Элликқалъа


Элликқалъа тумани

20.

Қирққизобод


Элликқалъа тумани

21.

Мусаев


Шуманай тумани

22.

Дўстлик бароғи


Шуманай тумани

23.

Кўккозов


Шуманай тумани

24.

Кенес


Чимбой тумани

25.

Қамишариқ


Чимбой тумани

26.

Бахтли


Чимбой тумани

27.

Халқобод


Кегейли тумани

28.

Кегейли


Кегейли тумани


Жами 28



БУХОРО ВИЛОЯТИ

29.

Гулистон


Қоровулбозор тумани

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

30.

Чандир


Баҳористон тумани

31.

Янгикент


Ғузор тумани

32.

Навоий


Ғузор тумани

33.

Наврўз


Ғузор тумани

34.

Оқробот


Қамаши тумани

35.

Мухаммадиев


Қамаши тумани


Жами 6



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

36.

Н.Маҳмудов


Боёвут тумани

37.

У.Носир


Гулистон тумани

38.

Дўстлик


Гулистон тумани

39.

Ишонч


Гулистон тумани

40.

Тошкент


Мирзаобод тумани

41.

Беруний


Мирзаобод тумани

42.

Оқ олтин


Мирзаобод тумани

43.

Янгиер


Меҳнатобод тумани

44.

Норчаев


Меҳнатобод тумани

45.

Г.Юнусов


Меҳнатобод тумани

46.

Э.Қаҳҳоров


Меҳнатобод тумани

47.

Т.Малик


Ш.Рашидов тумани

48.

Қўшчинор


Ш.Рашидов тумани

49.

Ф.Хўжаев


Ш.Рашидов тумани

50.

Ш.Рашидов


Ш.Рашидов тумани

51.

Бобур


Оқолтин тумани

52.

А.Тоиров


Оқолтин тумани

53.

Чинобод


Оқолтин тумани

54.

Уқубоев


Оқолтин тумани

55.

Мамонов


Сирдарё тумани

56.

А.Темур


Ховост тумани


Жами 21



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

57.

Қирққизобод


Пскент тумани

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

58.

У.Тошбоев


Ёзёвон тумани

59.

Шарқ Юлдузи


Ёзёвон тумани


Жами 2




Ҳаммаси 59







Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 декабрдаги

516-сон қарорига

3-ИЛОВА

2001 йилдан бошлаб санацияга

тортиладиган хўжаликлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжаликларнинг номи


Туманлар


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Нуримбетов


Тўрткўл тумани

2.

Қурбонов


Тўрткўл тумани

3.

Олғабос


Беруний тумани

4.

Амударё


Хўжайли тумани

5.

М.Жуманазаров


Кегейли тумани

6.

Қуламатжарау


Қонликўл тумани

7.

Кўкчмел


Бўзатоғ тумани

8.

У.Юсупов


Чимбой тумани

9.

Қоракўл


Қораўзак тумани

10.

Қошигали


Қораўзак тумани


Жами 10



БУХОРО ВИЛОЯТИ

11.

Меҳнат-роҳат


Вобкент тумани

12.

Янгиобод


Қоровулбозор тумани

13.

Янгиобод


Пешку тумани


Жами 3



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

14.

Ғаллакор


Янгиобод тумани

15.

Туркистон


Арнасой тумани

16.

Ойкор


Арнасой тумани

17.

Турон


Зафаробод тумани

18.

Хумо


Зафаробод тумани

19.

Олтинкўл


Зарбдор тумани

20.

Оқ олтин


Зарбдор тумани

21.

Кериз


Зарбдор тумани

22.

Зомин


Зомин тумани

23.

Оқар


Зомин тумани


Жами 10



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

24.

Бўстон


Қизилтепа тумани

25.

Истиқлол


Навбаҳор тумани


Жами 2



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

26.

Навбаҳор


Поп тумани

27.

Чадоқ


Поп тумани

28.

Чоркесар


Поп тумани

29.

Зарафшон


Чуст тумани


Жами 4



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

30.

Зиёвиддин


Пахтачи тумани

31.

Р.Исломов


Каттақўрғон тумани

32.

Жом


Нуробод тумани

33.

Э.Қорабоев


Иштихон тумани

34.

Ж.Маҳмудов


Иштихон тумани

35.

Меҳнатобод


Пастдарғом тумани

36.

Туркистон


Пойариқ тумани

37.

Ўзбекистон


Пойариқ тумани

38.

Навбаҳор


Пойариқ тумани

39.

Бобур


Челак тумани

40.

Каттатурк


Челак тумани

41.

Деҳқонобод


Челак тумани


Жами 12



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

42.

Боботоғ


Узун тумани

43.

Ниёзов


Шўрчи тумани

44.

Г.Хидиров


Сариосиё тумани

45.

Пахтакор


Бандихон тумани

46.

Истиқбол


Шеробод тумани

47.

У.Туропов


Шеробод тумани

48.

Ш.Юлдузи


Жарқўрғон тумани

49.

Оқ тепа


Жарқўрғон тумани

50.

Мустақиллик


Ангор тумани

51.

Ўзбекистон


Қумқўрғон тумани


Жами 10



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

52.

Мирзачўл


Мирзаобод тумани

53.

Гулистон


Мирзаобод тумани

54.

Хўжаобод


Меҳнатобод тумани

55.

Пахтакор


Меҳнатобод тумани

56.

Ғалаба


Сайхунобод тумани

57.

Сохил


Сирдарё тумани


Жами 6



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

58.

Деҳқонобод


Бекобод тумани

59.

Гулистон


Юқоричирчиқ тумани

60.

Х.Қодиров


Пскент тумани

61.

Истиқбол


Ўртачирчиқ тумани

62.

Дўстлик


Ўртачирчиқ тумани


Жами 5



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

63.

А.Навоий


Ёзёвон тумани

64.

З.Ғаниев


Ёзёвон тумани

65.

Мулкобод


Данғара тумани

66.

Истиқбол


Данғара тумани


Жами 4



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

67.

А.Ёқубов


Хазорасп тумани

68.

Ўзбекистон


Хазорасп тумани

69.

Феруз


Хива тумани

70.

П.Маҳмуд


Хива тумани

71.

Н.Ботир


Шовот тумани

72.

Истиқбол


Шовот тумани

73.

Ш.Рашидов


Янгиариқ тумани

74.

Туркистон


Боғот тумани

75.

Ш.Рашидов


Хонқа тумани

76.

Гулистон


Урганч тумани


Жами 10




Республика бўйича ҳаммаси 76







Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 29 декабрдаги

516-сон қарорига

4-ИЛОВА

Фермер хўжаликларига айлантириладиган

қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжаликларнинг номи


Туманлар


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


Бўстон**


Элликқалъа тумани


Наврўз**


Тўрткўл тумани


Жами 2



БУХОРО ВИЛОЯТИ

1.

Дўстлик


Ромитон тумани

2.

Я.Наврўзов


Ромитон тумани

3.

Чўпонота


Ромитон тумани

4.

Ф.Қурбонов


Ромитон тумани

5.

К-Ромитон


Ромитон тумани

6.

Зарафшон


Ромитон тумани

7.

Ибн Сино


Ромитон тумани

8.

Ромитон


Ромитон тумани

9.

Э.Хўжаев


Ромитон тумани

10.

Янгиобод


Ромитон тумани


Жами 10



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1.

Олтин водий


Арнасой тумани

2.

Ғалаба


Зомин тумани

3.

Й.Қурбонов


Зарбдор тумани

4.

С.Раҳимов


Зафаробод тумани


Жами 4



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Янгибоғ


Қарши тумани

2.

Хонобод


Қарши тумани

3.

Қорабоғ


Қамаши тумани

4.

Б.Саидов


Муборак тумани

5.

Туркистон


Муборак тумани

6.

Наврўз


Чироқчи тумани

7.

Кўҳна фазли*


Баҳористон тумани

8.

Туркманистон*


Нишон тумани

9.

Ҳамза


Нишон тумани

10.

Беруний*


Касби тумани

11.

Р.Гаипов*


У.Юсупов тумани

12.

Андабозор**


Косон тумани

13.

Сурхон**


Косон тумани

14.

Ширинтепа


Косон тумани


Жами 14



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

1.

С.Жўраев


Навбаҳор тумани

2.

А.Навоий


Навоий тумани

3.

Ш.Юлдузи


Қизилтепа тумани


Жами 3



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

1.

Янги ҳаёт


Косонсой тумани

2.

Пахтакор


Норин тумани

3.

Янгиобод


Учқўрғон тумани


Жами 3



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1.

М.Жўраев


Иштихон тумани

2.

Охунбобоев


Челак тумани

3.

Пахтакор


Пойариқ тумани

4.

А.Яссавий


Пастдарғом тумани


Жами 4



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1.

Гулистон


Бўка тумани

2.

Турон


Бекобод тумани


Жами 2



ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1.

Дўстлик


Бешариқ тумани

2.

Ш.Юлдузи


Бувайда тумани

3.

А.Темур


Олтиариқ тумани

4.

Наврўз


Риштон тумани

5.

Пахтақайнар


Ўзбекистон тумани

6.

Оқ сув


Учкўприк тумани


Жами 6



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

1.

Гурлан


Боғот тумани

2.

Хонқа


Хонқа тумани

3.

Ўзбекистон


Янгиариқ тумани

4.

Ширинқўнғирот


Янгибозор тумани


Жами 4




Ҳаммаси  52



*) 1999 йилдан санация қилинган

**) 2000 йилдан санация қилинган


































































Время: 0.1894
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск